Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Туркиянинг Sigma Muhendislik компанияси вакиллари билан музокара ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Музокарада Туркия олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар, шунингдек, меъморчилик ва қурилиш муҳандислиги соҳасида мутахассислиги бор меҳнат мигрантларини иш ўринлари билан таъминлаш тўғрисида келишувга эришилди.

Туркия компанияси вакиллари юқоридаги йўналиш бўйича мутахассисларни қайта тайёрлашни ташкил қилишга ҳам тайёр эканини билдирди.

Бош консулхона Туркияда бўлиб турган, архитектура ва қурилиш бўйича маълумотга эга бўлган фуқаролар, жумладан, талабалардан консулхонанинг uzbekconsul@yahoo.com электрон почта манзилига резюме ва ўзи ҳақида маълумот юборишни сўраган.

Sigmа Туркиянинг инновацион қурилиш соҳасидаги етакчи муҳандислик ва консалтинг компанияларидан бири ҳисобланади. 30 йилдан бери фаолият юритаётган компания муҳандислик, дизайн, йирик қурилиш лойиҳаларини бошқариш ва консалтинг масалаларида Туркия ва дунёнинг етакчи турдош тузилмалари билан ҳамкорлик қилади.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг Истанбулдаги янги бош консули тайинлангани ҳамда Туркия Ўзбекистонга 50 та сунъий нафас олдириш аппаратини совға қилиши ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?