Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Навоий вилояти Навбаҳор туманида Matiz иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Нурота томондан тезлик билан келган Matiz ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши натижасида ағдарилиб кетган, дея хабар бермоқда ЙҲХББ.

Кадр: Видеодан скриншот

Кадр: Видеодан скриншот

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 5 декабрь куни Навбаҳор тумани «Мирзо Улуғбек» маҳалласи ҳудудидан ўтган 4Р-57 Қизилқум ҳалқа йўлининг 10–11-километри оралиғида Нурота–Навбаҳор йўналишида ҳаракатланиб келаётган Matiz тезликни меъёридан оширган. Натижада машина йўлнинг чап қисмига чиқиб кетиб, ЙТҲ содир этган.

ЙТҲ натижасида 1990 йилда туғилган Matiz ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳолат юзасидан Навбаҳор тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Иштихонда йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган Nexia унинг ўлимига сабаб бўлгани, Сергелида «мойка» ишчиси ўзига топширилган Nexia’ни йўлга ҳайдаб чиқиб, ЙТҲга учрагани ҳамда Фарғонада Nexia келиб урган Damas ҳайдовчиси шифохонада вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон энергетикаси: ортаётган талаб, тақчиллик ва кўрилаётган чоралар ҳақида
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маҳаллий
Беш йилда 218 мингдан кўпроқ хонадон. Ўзбекистонда уй-жой муаммоси қандай ҳал этилмоқда?