Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Молдова бош вазири Ион Кику коронавирусга чалинди. Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизматига таяниб «РБК» хабар қилди.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

«COVID-19 вирусига хос аломатлар пайдо бўлиши сабабли бош вазир Ион Кику тест топширди. Тест жавоби — мусбат», — дейилади хабарда.

Ҳукумат Кику масофадан туриб ишлашини қўшимча қилган.

Молдова Соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг маълумотларига кўра, 8 декабрда 1709 кишида коронавирус аниқланган. Молдовада эпидемия бошланганидан бери 119 204 та COVID-19 билан боғлиқ ҳолат аниқланган.

Ноябрь ойи охирида Молдовада коронавирус тарқалиши сабабли бутун мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат жорий этилди. Ушбу чора 2021 йил 15 январгача амал қилади.

Ушбу даврда мамлакатда барча кўнгилочар тадбирлар тақиқланди, тунги клублар ва караоке фаолияти тўхтатилди. Ресторан, бар ва кафеларга фақат соат 07:00 дан 22:00 гача ишлашга рухсат берилади.

Аввалроқ кичик Дональд ТрампУкраина соғлиқни сақлаш вазири, Украина президенти Владимир Зеленский ҳамда FIFA президенти Жанни Инфантино коронавирусга чалингани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди