Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси Мўйноқ тумани экология инспектори Шамил Торежанов ноқонуний овчилар сабабли ўтказилган рейд вақтида автоҳалокатга учраб ҳалок бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Маълум бўлишича, Орол денгизининг қуриган майдонида ноқонуний овчилар юрганлигидан хабар топган Мўйноқ экология инспекцияси бошлиғи Т.Тилеумуратов, инспекторлар Ш.Торежанов, А.Мамбетназаров автомашинада йўлга чиққан. Йўлда автомобилнинг шинасига шикаст етиб, йўлдан чиқиб кетган ва автоҳалокатга учраган.

Ҳодиса жойида инспектор Ш.Торежанов оғир жароҳат олиб, аҳволи оғирлашган, кўп ўтмай унинг жони узилган. Кимсасиз чўлда уларга тез ёрдам кела олмаган. Ҳодиса юз берган ҳудудда мобил алоқа ишламагани сабабли хабар беришнинг ҳам иложи бўлмаган. Энг яқин одам яшайдиган жой эса 45 километр узоқликда бўлган.

Бахтсиз ҳодиса тафсилотини баён қилган Т.Тилеумуратовнинг таъкидлашича, у вақтни чўзмай, Орол денгизининг қирғоғида артемия йиғиш билан шуғулланадиганларни ёрдамга чақириш учун пиёда кетган. Яна бир шериги бахтсиз ҳодиса жойида қолган.

Т.Тилеумуратов изғирин совуқда 45 километр йўл босиб, тунда денгизнинг қирғоғидаги лагерларга етиб борган. Лекин артемиячиларда фақат ботқоқликда юра оладиган транспорт бўлган ва у тунда юра олмаган. Инспекция бошлиғи шу жойдан телефон орқали Мўйноққа хабар қилган.

Ҳозирда воқеа бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон—Қирғизистон ҳамкорлигини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини айтди
Спорт
Винисиус Жуниор ирқчилик билан боғлиқ муаммоларга дуч келаётганига қарамасдан “Реал”да қолмоқчи 
Дунё
Франция Украинага қандай шарт билан қирувчилар етказиб бериши мумкинлигини маълум қилди