• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Beeline Uzbekistan «Хабардор бўл» акцияси бўйича абонентларга етказилган зарарни тўлашни бошлади

    Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Beeline Uzbekistan мобил алоқа компанияси томонидан хизмат кўрсатиш қоидалари бузилиши бўйича иккита суд жараёнини ютиб чиқди. Энди компания абонентларига бир неча миллиард сўмлик зарар тўлаб берилади. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ўзбекистон Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги 2020 йилнинг март ойида Beeline Uzbekistan компаниясига нисбатан «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун ва Мобил алоқа хизматларини кўрсатиш қоидалари талаблари бузилиши белгилари бўйича иш қўзғатган.

    Маълум бўлишича, 2019 йилнинг июль ойида Beeline Uzbekistan томонидан абонентларни «Хабардор бўл» хизматига бепул промо-даврга (10 ва 30 кунга) уланиши бўйича промо-акция ўтказилиши тўғрисида эълон берилган. Ушбу промо-акция мазкур хизматга уланмаган абонентлар учун мўлжалланган. Бироқ, бепул давр тугаши билан, (промо-акция шартларига кўра) ушбу хизмат автоматик равишда ўчирилмаган. Аксинча, ўрнатилган нарх бўйича кунлик 240 сўм миқдорида абонетларга хизмат ҳақи ҳисобланган.

    Ушбу промо-акцияга умумий ҳисобда 3,2 миллиондан ортиқ абонент уланган бўлиб, улардан 1,2 миллионга яқини томонидан мазкур хизмат мустақил равишда ўчирилган. 2020 йилнинг май ойи ҳолатига ушбу хизмат деярли 1,3 миллион абонентда ёқилган ҳолатда бўлган.

    Агентликнинг махсус комиссияси томонидан 2020 йил 3 июль санасида Beeline Uzbekistan’га нисбатан «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 21-моддаси ҳамда Мобил алоқа хизматларини кўрсатиш қоидаларининг 25 ва 26-бандлари бузилиши юзасидан қарор қабул қилинди ва кўрсатма берилди.

    Beeline Uzbekistan’га берилган кўрсатма промо-акцияни ўтказиш давомида «Хабардор бўл» хизматига бепул уланган ва акция тугаганидан сўнг автоматик равишда хизмат ўчирилмаган абонентларга мазкур хизматни ўчириш ва кўрилган зарарни қоплаш бўйича талаблардан иборат бўлган. Ҳар бир абонент ҳисобидан «Хабардор бўл» хизмати доирасида ортиқча ечилган маблағ унинг ҳисобига қайтарилиши билан қопланиши кўзда тутилган.

    Агентлик томонидан маълум қилинишича, Beeline Uzbekistan ўзининг қонуний ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда, 2020 йилнинг август ойида Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман маъмурий судига агентлик кўрсатмасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида мурожаат қилган. Натижада, суд Beeline Uzbekistan’нинг талабини рад этиш ва агентлик кўрсатмасини ўз кучида қолдириш бўйича қарор қабул қилди.

    Бироқ, 2020 йилнинг октябрь ойида компания Тошкент шаҳар маъмурий судига аппеляция даъвоси билан қайта мурожаат қилди. Маъмурий суд ҳам агентликнинг кўрсатмасини ҳақиқий деб топиб, компания аппеляциясини рад этди.

    Агентлик хабарига кўра, 2020 йилнинг 13 ноябрь куни Beeline Uzbekistan ўзининг www.beeline.uz расмий сайтида 26 ноябрдан бошлаб, 2019 йил промо-акция давомида акцияга уланган абонентларда «Хабардор бўл» хизмати ўчирилиши тўғрисида эълон қилди.

    «Агентлик томонидан қўзғатилган иш бўйича 9 ой давом этган мунозара истеъмолчилар фойдасига ҳал этилди. Бугунги кунга келиб, Beeline Uzbekistan абонентларига етказилган зарар 20 миллиарддан ортиқ миқдорда баҳоланмоқда. Қувонарлиси, компания томонидан ушбу маблағлар абонентлар ҳисобига қайтарилиши бошланди», — дейилади хабарда.

    Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг май ойида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Beeline Uzbekistan мобил оператори томонидан «Ғолиб бўл ва ютиб ол!» акцияси бўйича сохта реклама орқали истеъмолчиларга нотўғри маълумот берганлиги учун «ViaMobi» МЧЖга қарши иш қўзғатганди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда мобил алоқа абонентлари сони 25 миллионга яқинлашди

    07.12.2020, 23:15   Изоҳ (0)   32113
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон элчиси Рим папасига ишонч ёрлиғи топширди

    07.12.2020, 22:23

    «Ўпкани МСКТ қилдириш нархининг сунъий оширилганини текширишга Бизнес-омбудсман рад жавобини берган» – МҚКҚ расмийси

    07.12.2020, 21:58

    Ўзбекистоннинг Истанбулдаги янги бош консули тайинланди

    07.12.2020, 21:20

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Конституция қабул қилинганининг 28 йиллиги билан табриклади

    07.12.2020, 21:10

    Шавкат Мирзиёев Конституциянинг 28 йиллиги муносабати билан 104 нафар маҳкумни афв этди

    07.12.2020, 20:47

    МҚКҚ вакили: UzAuto Motors монополиясини тўхтатишнинг битта йўли бор

    07.12.2020, 20:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla компанияси автопилот тизими билан боғлиқ ўлим бўйича судланади

    Дунё | 15 июл, 03:39

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.