Forbes журнали дунёдаги энг нуфузли 100 нафар аёл рейтингини эълон қилди. Ҳисоб бўйича бу журнал томонидан ҳар йили эълон қилинадиган 17-рейтинг бўлди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

Камала Ҳаррис, АҚШнинг бўлажак вице-президенти

Фото: «Ведомости»

Рейтингда биринчи ўринни қаторасига ўнинчи йил Германия канцлери Ангела Меркель эгаллади. Иккинчи қатордан 2019 йилдаги каби Европа Марказий банки раҳбари Кристин Лагард жой олди.

Forbes учинчи ўринни АҚШнинг бўлажак вице-президенти Камала Ҳаррисга берди. У мазкур рейтингга биринчи марта киритилди.

Рейтингда Россиянинг ягона вакили қаторасига учинчи йил Марказий банк раҳбари Элвира Набиуллина бўлмоқда. У рейтингда 57-ўринни эгаллади, 2019 йилдаги рейтингда Набиуллина 53-ўринда, 2018 йилда эса 49-ўринда бўлган.

Янги рейтингга 17 нафар янги иштирокчи киритилган. «Бу аёллар коронавирус пандемияси шароитида жамият ҳаётининг барча соҳасида раҳбарлик қилаётганини кўрсатади», — дея таъкидлаган нашр.

Рейтингга янги киритилганлар қаторидан АҚШнинг 40 та штатидаги 7 мингта дорихона тармоғини бошқарадиган CVS Health компанияси вице-президенти Карен Линч ўрин олган. Мазкур аёл 2021 йилда компанияда COVID-19’га қарши вакцина билан боғлиқ масалалар учун масъул бўлади.