Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Беларусь президенти Александр Лукашенко 2016 йилда Арманистон президенти Серж Саргсянга Тоғли Қорабоғнинг бир қисмини беш миллиард доллар эвазига Озарбайжонга бериш ҳақида маслаҳат берган. Саргсяннинг офиси икки давлат раҳбари ўртасидаги суҳбат ёзилган аудиоёзувнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаган. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

Аудиоёзувда Лукашенко рақибнинг уруш бошлаш хавфидан қўрқиб, еттита туманни («хавфсизлик белбоғи») Озарбайжонга беришни истамаётган Саргсяннинг позициясини «кучсиз» деб атаган. Беларусь етакчиси жанговар ҳаракатларнинг олдини олиш учун Тоғли Қорабоғга ОДКБ тинчликпарварларини жўнатишни таклиф қилган.

Саргсян нима учун ҳудудларни «шунчаки» бериб юбориши кераклигини сўраган. «Нега шунчаки бўларкан? У тўлайди. У сенга биринчи босқичда 5 миллиард доллар таклиф қилган», — дея таъкидлаган Лукашенко. Бунда у Озарбайжон президенти Илҳом Алиевни назарда тутган.

Саргсян эса Боку ўз даъволаридан воз кечиши учун олти миллиард доллар беришини айтган. «Нимадан? Еттита туманданми? Сен нима деяпсан?», — дея ҳайратланган Лукашенко. У суҳбатдоши муаммони ҳал қилишни истамаётганини айтиб таъна қилган.

Шунингдек, Саргсян еттита туманни бера олмаслигини, чунки улар учун беш минг киши ҳалок бўлганини айтган. «Нима қилибди? Бизда (Иккинчи жаҳон урушида) 30 миллион киши ҳалок бўлган. Нима, биз ҳозир немислар билан жанг қиляпмизми?», — деган Лукашенко.

Саргсяннинг офиси томонидан маълум қилинишича, аудиоёзувнинг эълон қилиниши факт сифатида қабул қилинади, бироқ бу вазиятга изоҳ берилмаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистон 2022 йилда картошка сотиб олишни камайтирди. Маҳаллий етиштириш эса ошган 
Дунё
Байден Украинага F-16 қирувчилари етказиб берилмаслигини айтди. Оқ уй бунга изоҳ берди
Кино
Мушук Леопольд образини яратган рассом Вячеслав Назарук вафот этди