Майкл Жексоннинг қизи Пэрис ҳам отаси сингари хонанда бўлишга қарор қилди. Harper’s Bazaar’нинг хабар беришича, у Жимми Киммелнинг ноябрдаги шоусида Wilted номли альбомидан ўрин олган қўшиғи билан телевидениеда дебют чиқиш қилган.
Ҳозирда 22 яшар Пэрис, собиқ йигити билан биргаликда асос солган The Soundflowers гуруҳининг аъзоси.
https://www.youtube.com/watch?v=11wA52DLxp8
У шоуда октябрь ойида тақдим қилган Let Down қўшиғини ижро қилган. Жексоннинг илк альбоми Wilted’нинг тақдимоти 13 ноябрь куни бўлиб ўтган. Дебют чиқишидан кейин у Instagram саҳифасига шоуда куйлаган чиқиши муҳрланган видеони жойлаган ва бошловчи ҳамда томошабинларга миннатдорчилик билдирган.
У биринчи пластинка устида ишлаш жараёни ҳақидаги берган интервьюсида, кўплаб эмоцияларни ҳис қилаётгани, ҳаяжонлангани, асабийлашгани, аммо кўпроқ миннатдор ва бахтли эканини билдирган.
Изоҳ (0)