• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Чой, тиш пастаси, карам − меъёрдан оширилса, хавфли ҳисобланувчи 10 та маҳсулот

    Албатта, қуйидаги маҳсулотлар фойдали, лекин улар меъёридан ошганда зарарига ишлай бошлайди. Баъзан эса инсон ўлими билан якун топиши ҳам мумкин. Шунинг учун ушбу маҳсулотларни меъёридан ортиқча истеъмол қилмаслик тавсия этилади.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Соя соуси

    2013 йил виржиниялик 19 ёш йигит дўстлари билан жанжаллашиб, бир литр соя соусини ичиб юборган. Йигит ўша заҳоти комага тушган ва қонида кўп миқдордаги туз туфайли гипернатриемия касаллигидан аранг қутқариб қолинган. Хуруж йигит соусни ичганидан сўнг бошланган ва шифохонага етказилгунча у комага тушган. 5 соат мобайнида шифокорлар натрий миқдорини меъёрлаштиришга муваффақ бўлган, аммо йигит уйғонгунга қадар ҳам комадан чиқмаган. Шифокорлар беморни жуда омадли деб ҳисоблайди, чунки у қонда натрийнинг бундай концентрациясидан кейин ҳам ҳеч қандай асоратларсиз омон қолган биринчи инсон эди.

    Чой

    Арканзаслик 56 ёшли эркак жуда кўп совуқ чой ичиши натижасида буйрак етишмовчилиги касаллигини орттирди. У ҳар куни тахминан 16 стакан чой ичган ва 2014 йилда қаттиқ оғриқ, ҳолсизлик ва кўнгил айниши билан касалхонага ётқизилган. Шундан сўнг шифокорлар буйракларнинг жиддий зарарлангани ва умрининг охирига қадар диализда бўлишини аниқлаган. Буйракнинг шикастланишига қора чой таркибида ҳосил бўладиган осколит деб номланган модда (шунингдек, исмалоқ ва ровоч таркибида ҳам мавжуд) сабаб бўлган. Кунига 4-6 стакан қора чой хавфсиз, аммо 16 таси жуда кўп ва зарарли.

    Мускат ёнғоғи

    Оз миқдордаги мускат ёнғоғи хавфсиз, албатта. Аммо икки ош қошиқдан кўпроқ истеъмол қилинса, бу галлюцинацияга олиб келиши шубҳасиз. Шунинг учун ушбу маҳсулот ўтган асрнинг 90 йилларида машҳур бўлган. У енгил гиёҳванд модда сифатида ишлатилган. Мускат ёнғоғининг ҳаддан ташқари кўп истеъмолидан келиб чиқадиган ножўя таъсирлар бир неча соатдан кейин пайдо бўлади. Инсон бундай вақтда қўрқув, ташвиш каби туйғуларни бошдан кечиради.

    Тиш пастаси

    АҚШда ўтган асрнинг 90 йиллари бошларида фторли тиш пастасининг қутисида шундай огоҳлантириш мавжуд бўлган: «Ютиб юборманг! Болалар нўхатдек миқдорда фойдаланиши тавсия этилади». Албатта, агар тасодифан оддий тиш пастасининг бир қисми ютиб юборилса, ҳеч нарса содир бўлмайди. Ўта оғир ҳолларда ошқозон бузилиши мумкин. Фторли бирикмалар эса токсик бўлиб, бош айланиши, ошқозон оғриғи ва баъзи ҳолларда ўлимга ҳам олиб келиши мумкин.

    Карам маҳсулотлари

    Гулкарам, брокколи ва карам, албатта, жуда фойдали, чунки таркибида антиоксидантлар ва кўплаб витаминлар мавжуд. Аммо уларнинг меъёрдан ортиғи соғлиқ учун зарарли бўлиши ҳам мумкин. 2011 йилда бир киши Рождество кечки овқатида Брюссель карамини истеъмол қилиб, касалхонага ётқизилган. Беморнинг юраги сунъий бўлиб, унинг ишлашини таъминлаш учун доимо антикоагулянтларни қабул қилган. Қонни қуюлтирувчи К витаминининг жуда кўп миқдори дори-дармонларнинг таъсирини тўсиб қўйган ва бемор юрагида муаммо пайдо бўлган. Касалликнинг сабаби аниқлангач бемор тезда тузалиб кетган. Шунингдек, қалқонсимон без фаолияти суст бўлган инсонларга карам маҳсулотларини истеъмол қилиш тавсия этилмайди.

    Тунец балиқлари

    Тунец одатда ҳомиладор ва ёш болалар учун тавсия қилинмайди. Чунки хом, қайнатилган ва консерваланган тунец таркибида симоб мавжуд бўлиб, у бошқа балиқларда ҳам учрайди. Симоб билан заҳарланишнинг дастлабки белгиларига оёқ-қўлларда оғриқ, титроқ ва кўришда муаммолар киради. Шунингдек, симоб билан заҳарланиш хотирага ҳам таъсир қилади ва салоҳиятни сусайтиради. Оғир ҳолларда буйрак муаммолари, нафас қисилиши ва ўлим ҳолати билан якунланади.

    Оғриқ қолдирувчи малҳам

    Бундай воситалар оғриқни енгиллаштиради, аммо уларни кўп ишлатиш мумкин эмас. Малҳам ташқи восита бўлишига қарамай, тери тешиклари орқали қонга киради. 2007 йил 17 ёшли спортчи Ариэл Нюман малҳамдан ҳаддан ташқари кўп миқдорида фойдалангани туфайли вафот этган.

    Қизилмия

    Қизилмия 40 ёшдан ошганлар учун хавфли бўлиши мумкин. Уни мунтазам ишлатиш  натижасида юракда муаммолар пайдо бўлади. Қизилмия таркибида глицирризин мавжуд бўлиб, у калий миқдорини пасайишига олиб келади. Икки ҳафта давомида ушбу маҳсулотни мунтазам истеъмол қилиш қон босими ва юрак етишмовчилигини келтириб чиқаради.

    Мавзуга доир:

    • Иммунитет пасайишига сабаб бўлувчи 5 та маҳсулот
    • Совуқда организмни энергия билан таъминлаш хусусиятига эга бўлган маҳсулотлар
    • Ўтказиб юбориш мумкин бўлган хавфли касалликларга хос 3 симптом

    06.12.2020, 17:43   Изоҳ (0)   29660
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нозик масала: бавосил касаллигини қўзғатиши мумкин бўлган 5 одат

    06.12.2020, 13:45

    Бош оғриганда қандай маҳсулотлар истеъмол қилмаслик керак?

    05.12.2020, 20:32

    Соч тўкилишига қарши ёрдам берадиган кутилмаган восита номи маълум қилинди

    05.12.2020, 15:58

    Ўткир ва сурункали панкреатит: хавфли касаллик аломатлари

    05.12.2020, 10:55

    Мўртлашмасин десангиз: Суяклар мустаҳкам бўлиши учун қандай овқатланиш керак?

    04.12.2020, 20:44

    Коронавирус антитаналари: Қачон шаклланади ва қанчагача ҳимоя қила олади?

    04.12.2020, 11:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Италияда қайиқлар чўкиб, 26 нафар муҳожир ҳалок бўлди

    Дунё | 14 август, 08:52

    Ўзбекистонда мандат эълон қилинди

    Ўзбекистон | 14 август, 08:25

    Афғонистонда уч нафар сеҳргар ҳибсга олинди

    Дунё | 14 август, 08:12

    “ПСЖ” “Тоттенҳэм”ни мағлубиятга учратиб, УЕФА Суперкубоги соҳибига айланди (видео)

    Спорт | 14 август, 07:27

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.