Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов BBC талқинига кўра «Йилнинг спорт юлдузи» совринига даъвогарлар қаторидан ўрин олди.

Фото: BBC

Ушбу соврин учун шунингдек, «Лос-Анжелес Лейкерс» баскетболчиси Леброн Жеймс, баландликка сакраш бўйича рейтинг етакчиси Арман Дюплантис, Formula-1 бўйича етти карра Жаҳон Чемпиони Льюис Ҳемилтон, голфчи Дастин Жонсон, «Лион» аёллар футбол клуби вакили Ванди Ренар ва аёллар бокси бўйича тўртта камар соҳиби Кети Тэйлор.

Овоз бериш жараёни 15 декабрга қадар давом этади. BBC Sports Personality of the Year маросими 20 декабрь куни виртуал шаклда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб 24 октябрда Жастин Гэтжига қарши жангда чемпионлик камарини ҳимоя қилди ва 27 октябрь куни UFC умумий рейтинги етакчисига айланди. 32 ёшли яккакурашчи ушбу жангдан кейин фаолиятини якунлашини маълум қилганди.