Шавкат Мирзиёев «2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Фармонга мувофиқ, 2021 йилда фуқаролар расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2021 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:
- 2 сентябрь — пайшанба;
- 3 сентябрь — жума.
Шунингдек, фармонда қайд этилишича, 2021 йил 2 январь (шанба), 20 март (шанба), 22 март (душанба) ва 4 сентябрь (шанба) кунлари барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш кунлари бўлади.