«Барселона» ҳимоячиси Клеман Лангле Ла Лига 11-тури доирасида «Осасуна»га қарши кечган баҳсда (4:0) жароҳат олди.

Фото: Twitter

Франциялик футболчи рақиб ярим ҳимоячиси Рубен Гарсия билан бўлган тўқнашувда тўпиғини шикастлаб олди ва 67-дақиқада захирага олинди. «Барселона» устози Рональд Куманнинг таъкидлашича, дастлабки тахминларга кўра, жароҳат у қадар жиддий эмас.

Шу тариқа каталон клубининг тўртинчи марказий ҳимоячиси жароҳат олди. Айни дамда Самюуэль Умтити, Херард Пике ва Роналд Араухо турли жароҳатлар сабаб лазаретда бўлиб турибди.

Энди «Барселона»да асл позицияси марказий ҳимоячи бўлган ягона футболчи қолди — бу «Барселона Б»дан жалб этилган 21 ёшли Оскар Мингеса.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!