Бокс бўйича оғир вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпиони Майк Тайсон (50-6, 44 КО) тўртта дивизион собиқ чемпиони Рой Жонсга (66-9, 47 КО) қарши кечган жанг ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ўйлашимча, Жонсни мағлуб этдим, бироқ дурангга ҳам розиман.
Нима учун? Чунки мухлисларни кайфиятини кўтардим, ишқибозлар бу жангдан завқ олди», — дейди Тайсон.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент вақти билан 29 ноябрь тонгида Лос-Анжелесда (АҚШ) афсонавий боксчилар ўртасида кўргазмали жанг ўтказилди. 8 раунд давом этган жангда дуранг натижа қайд этилди.
Изоҳ (0)