ПСЖ ҳужумчиси Неймар Лига 1 доирасида кечган «Бордо»га қарши баҳсда (2:2) гол уришга эришди.
Бу бразилиялик футболчининг Франция чемпионатидаги 50-голи бўлди. Неймар ушбу натижага 58 та ўйинда эришди — бу ПСЖ футболчилари орасида рекорд натижа ҳисобланади. Бунга қадар 50 та голлик довонни энг тез Златан Ибрагимович (59 ўйин) босиб ўтганди.
Чемпионатнинг сўнгги 70 йиллик тарихида фақат икки футболчи дастлабки 50 та голни уриш учун Неймардан камроқ ўйин сарфлаган. Булар «Марсель» собиқ ўйинчилари Гуннар Андерссон (53) ва Йосип Скобар (54).
28 ёшли футболчи 2020/21 йилги мавсум Франция чемпионатида 6 ўйин ўтказиб, 3 та гол ва учта голли узатма муаллифига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)