Футбол бўйича Coca-Cola Суперлига 25-турининг сўнгги баҳсида «Локомотив» ва «Пахтакор» жамоалари ўзаро баҳс юритди.
Учрашувнинг 38-дақиқада Игор Сергеев «шерлар»ни олдинга олиб чиқди. Бу гол амалда ўйин тақдирини ҳал қилди.
Учрашувдан кейин «Пахтакор» футболчиларига Суперлига бош соврини топширилди.
«Пахтакор» сўнгги турда «Андижон» билан баҳс юритади, «темир йўлчилар» эса «Насаф»га қарши ўйнайди.
Coca-Cola Суперлига
25-тур баҳси
29 ноябрь, якшанба
«Локомотив» — «Пахтакор» 0:1
Гол: 0:1 – 38 Сергеев.«Локомотив»: Жавоҳир Илёсов, Кахи Махарадзе, Вадим Афонин (Авазбек Ўлмасалиев, 69), Кирилл Погребняк (Марат Бикмаев, 69), Азизбек Амонов, Ғулом Ҳайдар Ғуломов, Жавоҳир Алижонов (Диёржон Туропов, 62), Шуҳрат Муҳаммадиев (Жаҳонгир Абдумўминов, 80), Шерзод Файзиев, Жалолиддин Жумабоев, Фарруҳжон Иброҳимов (Дилшод Комилов, 62).
«Пахтакор»: Санжар Қувватов, Акром Комилов, Анзур Исмоилов, Егор Кримец, Фаррух Сайфиев, Аброр Исмоилов, Сардор Собирхўжаев (Садриддин Абдуллаев, 76), Достонбек Ҳамдамов (Шерзод Аъзамов, 86), Драган Черан (Ҳожимат Эркинов, 76), Жалолиддин Машарипов, Игор Сергеев.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)