• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Касильясдан Кокегача. Криштиану Роналду билан чиқиша олмаган дунё футболи юлдузлари ҳақида

    Криштиану Роналду, шубҳасиз, футбол оламининг энг машҳур вакилларидан бири бўлиб, унинг кўп сонли мухлисларидан ташқари, ундан нафратланувчилар ҳам талайгина. Демак, қуйида Криштиану Роналду билан муроса қилолмаган ва ундан нафратланувчи футболчилар ҳақида фикр юритамиз.

    Икер Касильяс

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Ажабланарлиси, Роналду кўп ҳолларда айнан жамоадошлари билан келиша олмаган. Барчага маълумки, португалиялик ўзини жуда яхши кўради ва у ҳар қандай танқидни ўзига қабул қилади. Бироқ бу аксарият футболчиларга ёқмайди. Миш-мишларга кўра, айнан шу сабабли кийиниш хонасида кўплаб келишмовчиликлар содир бўлган, клуб раҳбарияти эса ҳатто «Реал» футболчиларидан агар улар Мессини Роналдудан яхшироқ деб ўйласа, бу ҳақида ОАВга интервью бермасликни сўраган. Аммо «қаймоқранглилар»нинг афсонавий дарвозабони Икер Касильяс бу чекловларга амал қилмайди ва интервьюларидан бирида Мессининг зарбалари дунёдаги ҳар қандай дарвозабон учун муаммо бўлишини айтади.

    Бу эса табиийки, Роналдуга тегиб кетади ва ҳаттоки уларнинг жанжаллашишгача боргани айтилади. Аммо можаронинг энг юқори нуқтаси жамоа бошқарувига Моуриньонинг келгани бўлганди. Гап шундаки, Моур Икер билан тил топиша олмади ва уни захирага михлаб қўйди. Шунда Касильяс жамоадошлари, шу жумладан, Роналдудан ҳам ёрдам сўрайди. Аммо португалиялик эски аразларни ёдга олиб, Моуриньонинг тарафини олади. Кейин эса афсона клубдан жуда хунук тарзда қувилди. Айтишларича, улар бугунги кунда ҳам бир-бирини хушламайди.

    Фернандо Торрес

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Испаниялик ҳужумчини зиддиятли футболчи деб ҳисоблаш қийин. Боиси Торрес доимо ўзининг олийжаноблиги билан ажралиб турган. Аммо Роналду Фернандонинг жаҳлини чиқаришнинг уддасидан чиққан. Улар орасидаги зиддият Чемпионлар Лигасининг ярим финал жавоб ўйинида содир бўлади. Криштиану биринчи учрашувда ҳет-трик қайд этгани учун иккинчи ўйинда ўта хотиржам ҳаракат қилади. Роналдунинг майдондаги хурмача қилиқлари эса Торресга ёқмади ва унга шундай дейди: «Масхарабоз, сен билан нима содир бўлмоқда?» Криш эса бунга жавобан: «Ҳеч нарса, шунчаки сизлар уйга кетяпсиз, аҳмоқ», дейди. Ушбу ўйиндан сўнг Торрес бир неча бор Роналдунинг шаънига қўпол гапларни ёғдиради ва ундан нафратланишини очиқчасига айтади.

    Руд ван Нистелрой

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Роналдунинг яна бир ундан нафратланувчи жамоадоши, бу Нистелрой эди. Бироқ бу ерда вазият анчайин жиддий эди. Руд «Манчестер Юнайтед»нинг ҳақиқий афсонаси ва кўп йиллик асосий ҳужумчиси эди, аммо Роналду жамоага қўшилиши билан улар орасида келишмовчилик юзага келади. Бунга Криштианунинг доимий равишда финт қилиши, ўйинни ўз қўлига олиши ва вазиятларни ўзи якунлаши сабаб бўлган. Табиийки, Рудга бу ҳолат умуман ёқмайди ва ундан тўпни ўзига оширишни сўрайди, бироқ бу жуда камдан кам ҳолатларда юз берарди. Шу сабаб улар кийиниш хонасида бир-бири билан ёқалашиб кетади. Бу ҳақида Рио Фердинанд ўзининг автобиографик китобида ёзганди.

    Симау Саброза

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Эҳтимол, ҳозирги ёшлар ушбу футболчининг ким эканлигини билмас. Бироқ у ўз вақтида юлдузли Португалия терма жамоасининг сардори эди ва ҳамма уни ҳурмат қиларди. Афсуски, буларнинг барчаси Роналду келгунига қадар эди. Улар ўртасида сардорлик боғичи учун кураш кечди. Симау жамоа фахрийси бўлса, Роналду ўзини ҳақиқий етакчи деб ҳисобларди. Шу сабабли у очиқчасига ушбу боғични олиш истагини билдирди ва ҳаттоки мамлакат футбол федерациясига ультиматум қўйди. Натижада Симау сардорликдан маҳрум этилди. Шундан сўнг у терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилади. Шу тарзда Криштиану ўзи учун яна бир душман орттириб олади.

    Коке

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Бу «Реал» — «Атлетико» учрашувларида содир бўлган энг машҳур воқеалардан бири эди. Ўйин вақтида эҳтирослар шунчалик баланд эдики, футболчилар ўзларини бошқара олмай қолганди. Кўплаб тўқнашув ва ундовлардан сўнг Роналду Кокега зарба беради, шундан сўнг улар бир-бирини қўпол ҳақоратлар билан сийлай бошлайди. Дастлаб бу катта учрашув учун одатий ҳолат бўлиб туюлади, аммо воқеа жиддий тус олиб кетади. Шунда Коке Роналдуни нотабиий ғоялар асосида ҳаёт кечиришда айблайди. Бунга жавобан Роналду Кокега ундан бойроқ эканини айтади. Шундан сўнг улар ўртасида ҳақиқий адоват пайдо бўлади.

    Бошқа мақолалар:

    • Зидан, Ибрагимович, Месси Неймар ва Роналдиньо. XXI асрнинг энг техникаси юқори бўлган футболчилари ҳақида
    • Омад ҳамиша ҳам келавермайди. Зинедин Зиданнинг «Реал»даги «қора» кунлари ҳақида
    • Мессига 33 млн евро мукофот, Неймар билан судлашув ва янги трансферлар учун маблағ. «Кўк-анорранглилар» устида қора булутлар айланаётгани ҳақида
    • Ди Стефано, Зидан, Рамос ва Роналду. «Реал» тарихидаги энг яхши футболчилар ҳақида
    • «Бавария», ПСЖ, «Реал», «Барселона» ва манчестерликлар. Дунёнинг энг қиммат клублари
    • Бир йилга кечиктирилган Токио Олимпиадаси ўтказиладими? Агар ўтказилса, қандай?

    29.11.2020, 14:00   Изоҳ (0)   34456
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    UFC. Энтони Смит 1-раунддаёқ Дарвин Кларкни таслим этди

    29.11.2020, 12:02

    Майк Тайсон ва Рой Жонс ўртасидаги йил жангида дуранг қайд этилди

    29.11.2020, 10:44

    А Серия. Роналдусиз ҳаракат қилган «Ювентус» очко йўқотди, «Интер»дан йирик ҳисобдаги ғалаба

    29.11.2020, 09:11

    Ла Лига. «Реал» ўз майдонида мағлубиятга учради, «Атлетико» сўнгги дақиқалардаги автогол эвазига 3 очколик бўлди

    29.11.2020, 03:16

    Майк Тайсон — Рой Жонс. 29 ноябрь тонгида йил жанги ўтказилади. Ушбу жангни қандай кўриш мумкин?

    28.11.2020, 23:58

    АПЛ. «Манчестер Сити» 5 та гол уриб ғалаба қозонди, Риёд Маҳрездан ҳет-трик

    28.11.2020, 23:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.