Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 10-турида «Манчестер Юнайтед» 29 ноябрь, якшанба куни «Саутҳэмптон» майдонида меҳмон бўлди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Учрашувнинг 23-дақиқасида майдон эгалари Ян Беднарекнинг голи эвазига олдинга ўтиб олди. Орадан ўн дақиқа ўтиб Жеймс Уорд-Проуз «авлиёлар»нинг иккинчи голини урди.

Танаффусдан кейин Оле-Гуннер Сульшер шогирдлари фаолликни оширди. 59-дақиқада Эдинсон Каванининг узатмасидан кейин Бруну Фернандеш ҳисобни қисқартирган бўлса, 74-дақиқада Кавани мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда уругвайлик футболчи дублни расмийлаштирган ҳолда жамоасининг ғалабасини таъминлади.

Ушбу ғалабадан кейин «Манчестер Юнайтед» очколарини 16 тага етказиб олган ҳолда 7-ўринга кўтарилди. «Саутҳэмптон» (17) эса 5-поғонада қолди.

АПЛ

10-тур баҳси

29 ноябрь, якшанба

«Саутҳэмптон» — «Манчестер Юнайтед» 2:3

Голлар: 1:0 – 23 Беднарек, 2:0 – 33 Уорд-Проуз, 2:1 – 59 Бруну Фернандеш, 2:2 – 74 Кавани, 2:3 – 90+2 Кавани.

«Саутҳэмптон»: Маккарти, Вестергор, Уокер-Питерс (Нлундулу, 90), Бертран, Беднарек, Ромеу, Армстронг (Диалло, 90), Женепо (Лонг, 72), Уорд-Проуз, Уолкотт, Адамс.

«Манчестер Юнайтед»: Де Хеа (Ҳендерсон, 46), Линдельоф, Теллес (Уильямс, 84), Уан-Биссака, Магуайр, Фред, ван де Бек, Бруну Фернандеш, Матич, Гринвуд (Кавани, 46), Рэшфорд.

Огоҳлантириш: Уорд-Проуз (16).

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Маҳаллий
Вазирликнинг 8 млрдга тушган сайти, қашқадарёлик ота-ўғилнинг Тошкентни «лол қолдирган» қилмиши: «Дарё»да ҳафта дайжести
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди