Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, таниқли спорт шарҳловчиси Акром Тошхўжаев 29 ноябрь куни 66 ёшида оламдан кўз юмди. Бу ҳақда спорт вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Акром Тошхўжаев бутун фаолиятини Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида (МТРК) ўтказган. Узоқ йиллар «Ўзбекистон» телеканалида, 2004 йилдан то нафақага чиққунга қадар «Спорт» телеканалида ишлаган.
Тошхўжаев мухлисларга «Шоҳ ва мот» кўрсатуви орқали, шунингдек, Рустам Қосимжонов иштирокидаги чемпионлик учрашувини шарҳлаб борганлиги билан яхши таниш.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)