Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қозоғистонда 27 ноябрь ҳолатига кўра, яна 826 кишида коронавирус тасдиқланди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, Tengrinews хабар берди.

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

Маълумотларга кўра, мамлакатда ҳозирга қадар COVID-19 билан касалланганларнинг умумий сони 130 039 нафарга етган, уларнинг 116 044 нафари соғайган, 2020 киши вафот этган. Шунингдек, 1 августдан буён Қозоғистонда 41 940 кишида пневмония аниқланган бўлиб, уларнинг 440 нафари вафот этган.

Коронавирусга чалиниш бўйича ҳолатлар қуйидаги ҳудудларда аниқланган:

  • Олмаота шаҳри — 15 960;
  • Нур-Султон шаҳри — 15 906;
  • Атирау вилояти — 11 598;
  • Қарағанда вилояти — 11 052;
  • Шарқий Қозоғистон вилояти — 16 056;
  • Ғарбий Қозоғистон вилояти — 7955;
  • Чимкент шаҳри — 5355;
  • Олмаота вилояти — 5649;
  • Жамбил вилояти — 4397;
  • Шимолий Қозоғистон — 6186;
  • Павлодар вилояти — 6134;
  • Костанай вилояти — 5127;
  • Ақмўла вилояти — 4986;
  • Туркистон вилояти — 3475;
  • Манғистов вилояти — 3434;
  • Қизилўрда вилояти — 3289;
  • Ақтўбе вилояти — 3480.
Аввалроқ Қозоғистон президенти коронавирусга оид статистикани яширмасликка чақирган эди.Қирғизистонда ўтган бир сутка ичида яна 423 кишида коронавирус аниқлаб, бутун мамлакат бўйлаб COVID-19’га чалинганлар сони 71 971 кишига етди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, Kloop хабар берди.

Ўтган бир сутка ичида коронавирусга чалиниш бўйича ҳолатлар қуйидаги ҳудудларда аниқланган:

  • Бишкек — 130;
  • Чуй вилояти — 102;
  • Ўш вилояти — 35;
  • Жалолобод вилояти — 50;
  • Иссиқкўл вилояти — 33;
  • Ўш шаҳри — 16;
  • Боткен вилояти — 29;
  • Норин вилояти — 11;
  • Талас вилояти — 17.
Шунингдек, ўтган бир сутка ичида 461 кишига касалхонадан жавоб берилган. Бугунги кунга қадар 63 407 киши вирусдан соғайган. Ҳозирда мамлакат шифохоналарида жами 2869 нафар бемор қолмоқда, уларнинг 109 нафари аҳволи ўта оғир, 750 нафариники оғир.

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда пандемия бошланганидан буён 1262 киши COVID-19 қурбонига айланган.

Афғонистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, ўтган бир сутка ичида мамлакатда яна 123 кишида коронавирус аниқланган, деб хабар беради Tolo News.

Бутун мамлакатда ҳозирга қадар коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 45 842 кишига етган.

Беморларнинг 36 295 нафари соғайган бўлса, 1740 киши вирус асоратлари оқибатида вафот этган.

Вазирлик маълумотларига кўра, бугунги кунга қадар давлат марказларида 145 540 марта коронавирусга тест олинган.

Тожикистонда коронавирусга чалинганлар сони 12 082 кишига етди. Бу бутун дунёдаги жами касалланганлар сонининг 0,02 фоизини ташкил этмоқда, деб ёзади Central Asia.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, ҳозирга қадар Тожикистонда 86 киши COVID-19 қурбонига айланган. Ҳозирга қадар мамлакатда 11 478 киши соғайган.

Ўзбекистонда 28 ноябрь соат 10:17 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72 582 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Мамлакатда ҳозирга қадар 69 859 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалган ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда Ўзбекистонда 2115 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда коронавирус бўйича саволларга жавоб берадиган Call-марказ фаолияти вақтинчалик тўхтатилгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Неймар Бразилиянинг ЖЧ—2022 1/8 финалдаги ўйинини ҳам ўтказиб юбориши мумкин
Дунё
Эдвард Сноуден қасамёд қилиб, Россия паспортини қабул қилиб олди
Спорт
«Зенит» — «Спартак» ўйинидаги оммавий муштлашув иштирокчилари жазоланди