• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Шифокор 1000 доллар олмаса, у қандай қилиб болалари, набираларини боқади?» — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни Тошкентда тиббиёт ходимлари ва педагоглар билан учрашгани тўғрисида хабар берилганди. Учрашувда мамлакат раҳбари фуқаролар таълим ва соғлиқни сақлаш тизимидан норози эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтган. Шунингдек, Президент мактаб директорлари ва поликлиника раҳбаларининг ишлаш усулларидан норози эканлигини билдирган, деб ёзади «Gazeta.uz».

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Тошкентда тиббиёт соҳасида академия, илм маскани борми? Бор. Иккинчидан, Тошкентда 60га яқин республика тиббий муассасалари борми? Бор. Яхшими-ёмонми, 150та поликлиника, турли йўналишлар бўйича шифохоналар борми? Бор. Охирги 3,5 йил сизлар билан бирга ишлаяпмиз, шу йилларда одамлар тиббиёт соҳасида нимадандир рози бўла олдими, йўқми? Иккинчидан, академиянинг, республика муассасаларининг куч-қудратидан, имкониятидан амалда фойдаланиляптими? Сирдарёга, Наманганга ёки Тошкент вилоятига нисбатан одамларни рози қиляпмизми, йўқми? Менинг ўйлашимча, саволга ижобий жавоб йўқ. Ўзгарамизми, йўқми? Ўзгарсак, қандай ўзгарамиз? Тик туриб, белимизни маҳкам боғлаб пойтахтдаги 3 миллион халқни рози қила оламизми, йўқми, деган савол мени қийнайди», — дейди Президент.

    Шавкат Мирзиёев педагог ва тиббиёт ходимларидан пойтахтдаги 3,5 миллион аҳолининг эҳтиёжларини қандай қилиб қондиришни режалаштираётгани ҳақида сўраган.

    «Қарор чиқди, вазирни алмаштирдик, бошқармага ўзим ишонган инсонни бошлиқ қилиб тайинладик, тизимни ўзгартиряпмиз. Тошкентда қачон натижа бўлади? Энди сизлар — ижросизлар. Қасамёд қилгансизлар (Гиппократ). Бошқа соҳаларда қасамёд йўқ. Ушбу қасамёдингизга лойиқ бўла оласизми? Уддалай олишларингга ишонаман. Мендан нима талаб қилинади? Қандай қилиб ишлаш услубларингизни ўзгартира оласизлар?», — дейди Президент.

    Шавкат Мирзиёев режалар катта эканини айтиб, тиббиёт ходимлари, худди ўқитувчилар сингари, 1000 доллар миқдорида иш ҳақи олиши кераклигини билдирди.

    «Оддий муаллим 1000 доллар иш ҳақи олмаса, у ишга келиши керак эмас. Шифокор ҳам худди шундай, 1000 доллар олмаса, эртага уйга бориб боласини, набирасини қандай боқади? Қилишимиз мумкинми? Мумкин. Тинчлик, осойишталик керак, бир-биримизни тўғри тушунишимиз керак», – дейди давлат раҳбари.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида 23 минг нафар ўқитувчи бор, 500 та вакант мавжуд. Тиббиёт соҳасида 498 та вакант жой бор.

    «Иш керак деймиз, лекин мана иккита соҳада ҳам 1000 та вакант турибди. Нега? Бюрократия. Сизларда эркинлик йўқ. Тошкент шаҳрида қандай қилсак бўладики, шу икки тизимга мукаммал озодлик, масъулият, жавобгарлик бериб, болаларимизни яхши ўқицак?» – деди Президент.

    Шунингдек, Президент хусусий ва давлат поликлиникаларидаги бош шифокорларнинг ишини таққослаган. Унинг сўзларига кўра, хусусий касалхоналарнинг раҳбарлари худди менежердек ишлайди ва деярли бўш вақти йўқ.

    «Агар 5 дақиқа бўш вақти бўлиб қолса, улар янгилик ўқийди… билим олишга интилади. Давлат касалхоналарида бош шифокор соат 09:00 да келади, 17:00 да кетади. Мактаб директори 09:00 дан 18:00 гача нима иш қилади, фойдали иш коэффиценти (ФИК) қанақа? Тиббиёт ходимининг ФИКи қанақа? Ҳамма бир хил эмаску. Яхши ва ёмонлар бор. Яхшиларни олиб, ёмонни ўргата оламизми? Оламиз», — дейди Шавкат Мирзиёев.

    Аввалроқ Шавкат Мирзиёев кўпчилик мамлакатдаги тиббий хизматлар сифатидан норози эканлигини танқид қилганди.

    26.11.2020, 13:48   Изоҳ (0)   48891
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сергелидаги метро 2020 йилнинг охиригача ишга тушиши маълум қилинди

    26.11.2020, 13:11

    Чинозда 5 минг тонналик ёнилғи цистернасида ёнғин чиқди

    26.11.2020, 13:06

    Польша Ўзбекистонга 300 минг долларлик инсонпарварлик ёрдами юборди

    26.11.2020, 12:46

    Ўзбекистонда талабалар учун 400 млн сўмлик таълим гранти эълон қилинди

    26.11.2020, 12:33

    Ўзбекистонда ҳафта ўртасидан ҳаво яна кескин совиб, қор ёғиши кутилмоқда

    26.11.2020, 12:20

    Қўқонда 300 долларини сўмга алиштириб беришини айтиб, ўсмирни алдаб кетган шахслардан бири қўлга олинди

    26.11.2020, 12:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мўйноқдаги қудуқдан газ отилиб чиқиши бир ойдан сўнг “жиловланди”

    Ўзбекистон | 26 август, 12:55

    Каскадёрга эҳтиёж йўқ: хавфли трюкларни ҳам дублёрсиз бажарадиган Голливуд актёрлари 

    Кино | 26 август, 12:55

    Ҳиндистонда эр ўз аёлини тириклайин ёқиб юборди

    Дунё | 26 август, 12:49

    Иордания подшоҳи Самарқандда тантанали кутиб олинди (фото)

    Ўзбекистон | 26 август, 12:36

    “Барселона” футболчиси Ла Лиганинг бошқа клубига ўтиши мумкин

    Спорт | 26 август, 12:34

    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 

    Реклама | 26 август, 10:30

    Санкт-Петербургда миллатни аниқловчи камералар ишга тушди 

    Дунё | 26 август, 12:28

    Наманган шаҳар собиқ ҳокими вафот этди

    Ўзбекистон | 26 август, 12:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.