Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Либертадорес Кубоги доирасида ўтиши керак бўлган «Бока Хуниорс» — «Интернасионал» учрашуви Диего Марадонанинг ўлими сабаб бошқа кунга қолдирилди.

Марадонанинг ўлими сабаб «Бомбонера» стадиони чироқлари туни билан ёқиб қўйилди

Марадонанинг ўлими сабаб «Бомбонера» стадиони чироқлари туни билан ёқиб қўйилди
Фото: Twitter

Учрашув Тошкент вақти билан 26 ноябрь тонгида бўлиб ўтиши режалаштирилганди. Бироқ «Бока Хуниорс» собиқ юлдузининг ўлими туфайли ўйин бир ҳафта кейинга қолдирилди.

Шу тариқа учрашув 3 декабрь куни бўлиб ўтади, жавоб ўйини эса 10 декабрга кўчирилади.

Эслатиб ўтамиз, Диего 25 ноябрь куни юрак хуружи оқибатида 60 ёшида вафот этди.

Марадона — 1960 йилнинг 30 октябрида Аргентинанинг Ланус шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолияти мобайнида «Аргентинос Хуниорс», «Бока Хуниорс», «Барселона», «Наполи» ва «Севилья» каби номдор клубларда тўп сурган. Аргентина терма жамоаси билан 1986 йилги Жаҳон Чемпионати ғолиблигини қўлга киритган.

Марадона 1984—1991 йиллар мобайнида «Наполи» билан икки бор (1986/87, 1989/90 йилги мавсумларда) Италия чемпионатида ғолиб чиққан, Италия Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган ва УЕФА Кубогида (1988/89) зафар қучган.

Марадона мураббийлик фаолияти давомида «Расинг», «Ал-Васл», «Ал-Фужайра» ва «Дорадос» каби клубларда, шунингдек, 2008—2010 йиллар мобайнида Аргентина терма жамоасида ишлаган. Унинг сўнгги жамоаси «Химнасия Ла-Плата» клуби эди, мутахассис 2019 йилдан буён ўша ерда фаолият юритаётганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди