Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳукуматнинг «Миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, дея хабар бермоқда Normа.

Маълум қилишича, ҳужжат президентнинг «Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги 2019 йил 15 ноябрдаги ПФ-5876-сонли  фармони ижроси юзасидан қабул қилинган.

Давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг фуқаролик жамияти институтлари билан миллатлараро муносабатлар соҳасида ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш учун ҳужжат билан:

  • Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги намунавий низом;
  • Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги Миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги намунавий низом;
  • Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгашларининг намунавий таркиби;
  • Туманлар (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги Миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгашларининг намунавий таркиби тасдиқланди.
Қарорга кўра, қуйидагилар жамоатчилик кенгашларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
  • турли миллат вакиллари яшаётган ҳудудлар аҳолисининг маиший ва ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳар чоракда муҳокама қилиш ва ҳамкорликда ҳал этишни ташкил қилиш ҳамда мониторингини олиб бориш;
  • миллатлараро ихтилофлар ва можароларнинг барвақт олдини олиш ва профилактика қилиш;
  • миллатлараро муносабатлар соҳасида давлат органлари билан фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва ижтимоий шериклик механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифлар бериш;
  • миллатлараро муносабатлар соҳасида давлат сиёсати амалга оширилиши учун масъул бўлган давлат органлари фаолияти бўйича жамоатчилик назоратини кучайтириш.
Ҳужжат 2020 йил 18 ноябрь куни кучга кирди.

Аввалроқ Абдулазиз Комилов диний эркинликларни илгари суриш бўйича вазирлар конференциясида иштирок этганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Володин бошчилигидаги Россия парламент делегациясини қабул қилди (фото)
Дунё
Саакашвилининг организмида маргимуш топилди — адвокат