• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев мамлакатдаги халқаро йўллар ёқасида савдо ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш бўйича топшириқ берди

    Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 24 ноябрь куни ўтган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантиришга қаратилган устувор вазифалар муҳокама қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзбекистонда сервис соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 36 фоизни ташкил этади. Лекин 86 фоиз қўшилган қиймат шу соҳада яратилади. Қорақалпоғистон, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарёда аҳоли жон бошига хизматлар ҳажми мамлакатдаги ўртача кўрсаткичдан 2 баробар паст.

    Йиғилишда бу соҳада захиралар кўплиги таъкидланиб, ҳудудларда хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантириш 2021 йилги устувор йўналиш этиб белгиланди.

    Аввало, йўл бўйи инфратузилмасини яхшилаш орқали 700 миллиард сўмлик қўшимча хизматлар яратиш имкони борлиги таъкидланди. Жумладан, 150 дан ортиқ туман ва шаҳардан ўтадиган 10 минг километр йўлда 400 дан зиёд йирик сервис объектлари учун эҳтиёж мавжуд.

    Шундан келиб чиқиб, мутасаддиларга Тошкент—Андижон, Тошкент—Термиз ҳамда Самарқанд—Нукус халқаро йўллари ёқасида савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари ташкил этиш, янги иш ўринларини кўпайтириш бўйича топшириқлар берилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Инвесторлар иштирокида истироҳат боғлари ҳамда хиёбонларнинг бир қисмида енгил конструкцияли савдо, умумий овқатланиш ва кўнгилочар объектлар ташкил этиш, таълим, маданият, спорт ва соғлиқни сақлаш объектларининг бўш турган қисмини тадбиркорларга бериш орқали ҳам кўплаб хизматларни йўлга қўйиш мумкин.

    Тадбиркорларни жалб қилган ҳолда спорт объектлари қуриш учун 2021 йилда 500 миллиард сўм кредит ажратилиши белгиланди.

    «Бугунги кунда агросаноат тармоғи изчил ривожланиб, замонавий иссиқхоналар, интенсив боғлар ва чорвачилик хўжаликлари учун агроном, зоотехник, ветеринар, ўсимликларни ҳимоя қилиш, уруғчилик бўйича мутахассисларга талаб ошиб бормоқда.

    Шу боис соҳада замонавий хизматлар кўламини кенгайтириш, хорижий мутахассисларни жалб қилиб, амалий ўқув курслари ташкил этиш зарурлиги таъкидланди», — дейилади хабарда.

    Транспорт соҳаси хизматларда энг юқори улушга эга. Бу борада аҳолининг энг кўп норозилигига сабаб бўлаётган жамоат транспорти бўйича Тошкент шаҳрида янги тизим жорий этилмоқда.

    Транспорт вазирлигига хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда Нукус шаҳри, вилоятлар маркази ва йирик шаҳарларда ҳам жамоат транспорти тизимини ривожлантириш бўйича кўрсатма берилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Хизмат кўрсатиш соҳасини қўллаб-қувватлаш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Жумладан, хизматлар бўйича йиллик тушуми 1 миллиард сўмдан кам бўлган тадбиркорлар учун қўшилган қиймат солиғини чорак якуни бўйича тўлаш тартиби давом эттирилиши маълум қилинди. Ушбу чора 8 мингдан зиёд тадбиркор ихтиёрида бир чоракда 220 миллиард сўм айланма маблағ қолишига имкон беради.

    Шунингдек, товар ва хизматларни экспорт қилган корхоналарга қўшилган қиймат солиғи валюта тушумини кутмасдан қайтариб берилади. Бу қулайлик натижасида тадбиркорлар ихтиёрида бир чоракда 200 миллиард сўм айланма маблағ қолади. Мутасадди вазирликларга шу бўйича кўрсатмалар берилди.

    Умуман, ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокими ўз ҳудудида хизматлар соҳасини ривожлантириш дастурини тузиб, сўзсиз амалга ошириши кераклиги белгиланди. Бу борада намунавий лойиҳалар ишлаб чиқиб, молиялаштиришга кўмаклашиш учун тижорат банклари ҳудудларга бириктирилди. Барча туманлар кесимида аниқ вазифаларни ўз ичига олган ҳукумат қарори қабул қилиш вазифаси қўйилди.

    Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев раислигида 2020 йилнинг 16 июнь куни бўлиб ўтган хизмат кўрсатиш ва ички туризм соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш учун 1 триллион сўмдан зиёд кредит маблағлари ажратилиши маълум қилинганди.

    24.11.2020, 22:46   Изоҳ (0)   15408
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал қилмагани сабабли Бухоро, Жондор ва Сирдарё туманлари ҳокимлари ишдан олинади

    24.11.2020, 22:23

    Ўзбекистоннинг халқаро облигацияларидан тушган 1 трлн сўм оилавий тадбиркорлик учун кредит сифатида берилади

    24.11.2020, 22:13

    Андижонда сўнгги икки йилда 17 млрд сўмдан ортиқ бюджет маблағлари талон-торож қилингани маълум бўлди

    24.11.2020, 21:27

    Расул Кушербаев: 2021 йилда табиий газ ва электр энергияси истеъмоли учун тарифлар оширилмайди

    24.11.2020, 20:59

    «Истеъмолчилар эътирози сабаб МИБ ходимларига нисбатан хизмат текшируви ўтказилади» — Ҳудудий электр тармоқлари

    24.11.2020, 20:40

    Ўзбекистон ОТМларида ота-она қарамоғидан маҳрум бўлганлар тўлиқ давлат таъминотида бўлади

    24.11.2020, 20:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?

     

    Тавсия этамиз

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “2030 йилгача асфалт қилинмаган ички йўл қолмайди” — Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 14 июл, 11:31

    Сурияда қабилалар ўртасидаги қуролли тўқнашувларда 37 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 14 июл, 11:26

    Ўзбекистонда 15 июль куни ҳарорат яна кўтарилади

    Ўзбекистон | 14 июл, 11:11

    Яшаб қолиш учун сузиш: суриялик қочоқ спортчи Юсра Мардинининг ҳайратланарли ҳаёти

    Лайфстайл | 14 июл, 10:50

    Россия ҳарбийлари ўқув машғулотлари учун Ўзбекистонга келди (видео) 

    Ўзбекистон | 14 июл, 10:46

    Туркиядаги йирик фермер хўжаликларига ўзбекистонликлар ишга жалб этилиши мумкин

    Ўзбекистон | 14 июл, 10:32

    Трамп Украинага Patriot ракеталарини юборишини маълум қилди

    Дунё | 14 июл, 10:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.