Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Тошкент вақти билан 22 ноябрь тонгида UFC 255 мусобақаси бўлиб ўтди.

Фото: UFC

Фото: UFC

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтган мусобақа асосий жанги Дейвисон Фигередо (20-1) ва Алекс Перес (24-6) ўртасида кечди. Унда Фигередо биринчи раундда бўғиш усулини қўллаб рақибини таслим этди. Бу орқали Дейвисон мутлақ енгил вазн тофаси (-57 кг) чемпионлигини ҳимоя қилди.

Яна бир асосий жангда Валентина Шевченко (20-3) Женнифер Майяни (18-7-1) очколари ҳисоб енгди — (49-46, 49-46, 49-46). Шу тариқа қирғизистонлик яккакурашчи аёллар ўртасида мутлақ енгил вазн тоифаси чемпионлигини тўртинчи марта муваффақиятли ҳимоя қилди.

Шунингдек, ушбу мусобақада Валентинанинг синглиси Антонина Шевченко Ariaна Липскини 2-раундда нокаутга учратди. Ўзининг машҳур нокаути билан ёдда қолган Хоакин Бакли (12-3) эса иккинчи раундда Жордан Райтни (11-2) чуқур нокаут ҳолатига туширди.

Мусобақадаги барча жанглар видеосини бу ерда кўриш мумкин — видео

Асосий карднинг қолган натижалари билан танишинг:

  • Тим Минс (31-12-1) очколар ҳисобида Майк Перрини (14-7) мағлуб этди;
  • Кетлин Чукагян (15-4) очколар ҳисобида Калвильони (9-2-1) енгди;
  • Пол Крейг (14-4-1) иккинчи раунддаги нокаут эвазига Маурисио Руани (27-12-1) таслим этди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар