Футбол бўйича Германия чемпионатининг 8-турида «Боруссия Д» жамоаси 21 ноябрь, шанба куни «Ҳерта» майдонида меҳмон бўлди.
Учрашувнинг 33-дақиқасида Матеус Куня берлинликларни олдинга олиб чиқди. Бунга дортмундликлар иккинчи бўлимда бешта гол билан жавоб қайтарди. 2020 йилги Golden Boy совринини қўлга киритган Эрлинг Ҳоланд покер қайд этган бўлса, яна бир голга Рафаэл Геррейру муаллиф бўлди. Шунингдек, Куня яна бир бор меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди.
Ушбу ғалабадан кейин дортмундликларнинг очколари 18 тага етди ва жамоа иккинчи ўринга кўтарилди. «Ҳерта» (7) 13-поғонада қолди.
«Лейпциг» сафарда «Айнтрахт» билан дуранг ўйнади ва пешқадам «Бавария»га етиб олиш имкониятини йўққа чиқарди.
Бундеслига
8-тур баҳси
21 ноябрь, шанба
«Ҳерта» — «Боруссия Д» 2:5
Голлар: 1:0 – 33 Матеус Куня, 1:1 – 47 Ҳоланд, 1:2 – 49 Ҳоланд, 1:3 – 62 Ҳоланд, 1:4 – 70 Геррейру, 1:5 – 79 Ҳоланд, 2:5 – 79, пенальти Матеус Куня.«Ҳерта»: Шволов, Пекарик (Миттельштедт, 85), Алдерете, Платтенхардт (Зефейк, 85), Штарк, Гендузи, Дарида (Левен, 76), Лукебакио (Лекки, 75), Боята, Пионтек (Нганкам, 76), Матеус Куня.
«Боруссия Д»: Бюрки, Менье, Ҳуммелс, Аканжи, Геррейру (Шульц, 85), Дауд (Беллингҳем, 62), Жан (Пишчек, 76), Брандт, Витцель, Ройс (Рейна, 77), Ҳоланд (Мукоко, 85).
Огоҳлантиришлар: Геррейру (10), Матеус Куня (61).
«Айнтрахт» — «Лейпциг» 1:1
Голлар: 1:0 – 43 Баркок, 1:1 – 57 Поульсен.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)