Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

«Барселона» Ла Лига 10-тури доирасида «Атлетико»га қарши кечган баҳсда мағлубиятга учради (0:1).

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Рональд Куман бошчилигидаги жамоа Ла Лига мавсумининг дастлабки 8 та ўйиндан кейин 11 очко тўплади: 3 ғалаба, 3 мағлубият, 2 дуранг.

Бу 1991/92 йилги мавсумдан кейинги энг ёмон старт бўлди (уч очколик тизимда). Қизиғи, 28 йил аввалги ўша мавсумда чемпионликни қўлга киритганди.

«Барселона» ҳозирда 12 очко билан 10-ўринда бормоқда. Жамоа ҳисобида иккита захира ўйини бор.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар