Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Шавкат Мирзиёев 16 октябрь куни пойтахтнинг Юнусобод туманида барпо этилаётган Тошкент Архитектура-қурилиш институтининг янги биносини бориб кўрганди. Қайд этилишича, қурилиш ишлари 2002 йил июль ойида бошланган. 5 қаватли иккита ўқув корпуси, 8 қаватли маъмурий бино ва 4 қаватли ётоқхона қад кўтармоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўша ташриф мобайнида давлат раҳбари институт ёнидаги 8-автобус саройини ҳам кириб кўрган. Бу автопаркни бошқа жойга кўчириб, замонавий шарт-шароитлар яратиб бериш, унинг ўрнида қурилиш материаллари бўйича илмий-тадқиқот маркази ташкил этиш таклифини билдирганди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Ташриф давомида Президент ҳудудда қурилиш кластери ташкил этиш, ҳудудни қурувчилар мавзесига айлантириш зарурлигини айтган эди. Шу мақсадда институт атрофидаги майдонлар ҳам қўшилиб янги лойиҳа ишлаб чиқилди.

Унга кўра, олий таълим муассасаси ёнида қурилиш коллежи, қурилиш материаллари бўйича илмий-тадқиқот марказ, лаборатория, ётоқхоналар, спорт мажмуаси ва бошқа объектлар барпо этилиши мўлжалланган.

Кадр: Ўзбекистон 24

Кадр: Ўзбекистон 24

Кадр: Ўзбекистон 24

Кадр: Ўзбекистон 24

Кадр: Ўзбекистон 24

Кадр: Ўзбекистон 24

Изоҳ
Асосий янгиликлар