21 ноябрь куни Тошкентнинг Заргарлик кўчасидаги магистрал иссиқлик тармоғида юзага келган носозлик туфайли қатор манзилларда иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Тошиссиққуввати»га таяниб, пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қуйидаги манзилларда иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади:
- Қизил Шарқ мавзеси;
- Ал-Хоразмий мавзеси;
- Чилонзор-18, 19, 20 мавзелари.
Эслатиб ўтамиз, 20 ноябрь куни Тошкентнинг Олмазор тумани Шимолий Олмазор кўчасидан ўтган иссиқлик тармоқлари қувурида авария юзага келганлиги сабабли қатор аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларига вақтинча иссиқлик энергияси етказиб бериш тўхтатилганди.
Изоҳ (0)