• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Абдулазиз Комилов АҚШдаги ўзбекистонликларга давлат мукофотларини топширди

    АҚШда амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 19 ноябрь куни ўзбекистонлик Саидаҳмад Арслановга «Шуҳрат» медали ва элчихонанинг биринчи котиби Фахриддин Мўминовга «Меҳр-саховат» кўкрак нишонини тантанали равишда топширди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонасига таяниб, «Халқ сўзи Online» хабар берди.

    Фото: Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси

    Фото: Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 27 августдаги фармонига биноан Саидаҳмад Арсланов мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий салоҳиятини ошириш, ёш авлодни ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашга қўшган муносиб ҳиссаси, мустақиллик ғояларига садоқати, фидокорона меҳнати, ватанпарварлиги, жамоат ҳаётида фаол иштирок этиш орқали қўлга киритилган шараф ва ҳурмат учун «Шуҳрат» медали билан тақдирланган эди.

    Ахборот технологияларига ихтисослашган АSО Systems компанияси президенти Саидаҳмад Арсланов 18 йилдан ортиқ вақт давомида АҚШда яшаб келади. У икки томонлама сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқаларни мустаҳкамлашда ҳамда турли хайрия тадбирларини ўтказишда Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари билан доимий равишда ҳамкорлик қилиб келмоқда.

    Хусусан, у 2019 йил 22 декабрь куни ўтказилган Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси сайловига АҚШда тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда фаол иштирок этди. Шунингдек, 2020 йил апрель ойида Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ва Бош консулхонаси ҳамда Америка қитъаси мамлакатларидаги диаспора ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган «Биз Ўзбекистонга бефарқ эмасмиз» хайрия акциясининг бош координатори бўлди.

    Фото: Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси

    Фото: Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси

    Пандемия даврида АҚШ ва Канададаги ватандошлар 100 минг доллардан кўпроқ пул йиғди. С.Арсланов ва бошқа ватандошларнинг фаол ёрдами билан ушбу маблағлар эвазига Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун 350 та кислород концентрати ва 200 та пульсоксиметр сотиб олинди.

    Шунингдек, у АҚШда Ўзбекистондаги кўмакка муҳтож фуқароларга ёрдам бериш учун ташкил этилган Give to Get International Inc хайрия фондининг фаол аъзоларидан бири ҳисобланади.

    Ҳозир Саидаҳмад Арсланов Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазирлиги, шунингдек, IT Park билан ҳамкорликда республикамизда ахборот технологиялари соҳасида АҚШда тан олинадиган сертификатлар беришни жорий этиш лойиҳаси устида ишламоқда.

    С.Арсланов Президент Шавкат Мирзиёевга юксак мукофот учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси, Нью-Йоркдаги Бош консулхонаси, АҚШ ва Канададаги ўзбек диаспора ташкилотлари томонидан ўтказилган «Биз Ўзбекистонга бефарқ эмасмиз» хайрия акциясини ушбу мамлакатлардаги ватандошларимизни жипслаштирганини таъкидлади.

    Мавзуга доир: Абдулазиз Комилов диний эркинликларни илгари суриш бўйича вазирлар конференциясида иштирок этди

    «Қисқа вақт ичида ушбу акция 100 минг доллардан кўпроқ маблағ тўплади. Унда барча диаспора ташкилотлари раҳбарлари ва фаоллари, Америка ишбилармон доиралари ва маҳаллий нодавлат ташкилотлари вакиллари, санъат ҳомийлари, олимлар ва маданият ходимлари фаол қатнашди.

    Ўзбекистон халқи ва Президенти менинг тимсолимда ўзбек халқининг тақдири ва соғлиғига бефарқ бўлмаган АҚШ ва Канададаги ватандошларимиз ҳамда дўстларимизнинг камтарона ҳиссасини юқори баҳолади. Шу муносабат билан давлатимиз раҳбари ва Ўзбекистон халқига АҚШ ва Канададаги барча ватандошларимиз ва дўстларимиз номидан мени «Шуҳрат» медали билан тақдирлагани учун миннатдорлик билдираман», – деди Саидаҳмад Арсланов.

    Аввалроқ Абдулазиз Комилов Пентагон раҳбари вазифасини бажарувчи Кристофер Миллер билан учрашгани ҳақида хабар берилганди.

    21.11.2020, 15:36   Изоҳ (0)   24391
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Қирғизистонга яна 200 ўринга мўлжалланган тиббиёт контейнерларини етказиб берди

    21.11.2020, 14:17

    Ҳар йили ўтказиладиган Ўзбекистон—АҚШ сиёсий маслаҳатлашувларининг шакли стратегик шериклик мулоқотига айлантирилди

    21.11.2020, 13:34

    «Шу соҳанинг ичидан чиққан одамлар йиғлайвериб, энди гапирмай ҳам қўйди». Отабек Бакиров Тошкент бош режаси ҳақида

    21.11.2020, 13:16

    Чилонзор туманининг бир қисми тармоқда юзага келган носозлик сабаб иссиқлик таъминотисиз қолди

    21.11.2020, 12:39

    Фото: Санъат музейи янги биносининг лойиҳаси

    21.11.2020, 11:38

    Президент танқидидан сўнг Қашқадарёда сувга масъул 3 нафар раҳбар ишдан олинди

    21.11.2020, 11:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда сунъий бачадонга эга робот ишлаб чиқилади

    Илм-фан | 18 август, 12:28

    Индонезияда 6 магнитудали зилзила содир бўлди (видео)

    Дунё | 18 август, 12:13

    Россияда қийин аҳволда қолган она ва бола Ўзбекистонга қайтарилди 

    Ўзбекистон | 18 август, 12:05

    Ўзбекистонда юздан ортиқ тадбиркорлар “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 18 август, 11:57

    АҚШда шаршара ортидаги ғорга тушиб кетган эркак қутқарилди (видео)

    Дунё | 18 август, 11:44

    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

    Реклама | 18 август, 10:30

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ тадбиркорларни мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 18 август, 11:18

    Apple улуши қисқарди: Уоррен Баффет янги компанияларга 1,5 млрд доллар инвестиция киритди

    Дунё | 18 август, 11:15

    “Супермен” ва “Юлдузлар жанги” фильмлари юлдузи Теренс Стемп вафот этди

    Кино | 18 август, 11:00

    FIFA Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати форматини ўзгартиришни режалаштирмоқда 

    Спорт | 18 август, 10:58
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.