«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски Бундеслиганинг октябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси деб эълон қилинди.
Польшалик футболчи ўтган ойда Германия чемпионатида учта ўйин ўтказиб, тўққизта гол уришга муваффақ бўлди.
Ушбу ном учун Левандовскининг жамоадоши Томас Мюллер, шунингдек, Лукас Аларио («Байер»), Анхелинё («Лейпциг»), Матеус Куня («Ҳерта») ва Мац Ҳуммелс («Боруссия Д») каби футболчилар даъвогарлик қилганди.
Сентябрь ойида ушбу соврин «Ҳоффенҳайм» ҳужумчиси Андрей Крамаричга насиб этганди.
Левандовски Бундеслига 2020/21 йилги мавсумида 6 та ўйин ўтказиб, 11 гол ва тўртта голли узатма амалга оширди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)