• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШдаги сиёсий янгиликларнинг Лотин Америкасига таъсири ва 2020 йилнинг энг ноёб кашфиётлари. Жаҳон матбуоти шарҳи

    «Дарё» ўтиб бораётган ҳафтада дунё матбуотида эълон қилинган ва муҳокама марказида бўлган мақолалар шарҳи билан таништиради.

    Лотин Америкаси ташқи сиёсати мустақил бўладими?

    Лотин Америкасининг ташқи сиёсати бутун тарихи мобайнида аксар ҳолатларда АҚШга қарам бўлиб келган, деб ёзади Tal Cual нашри. 1823 йилда АҚШ президенти Жеймс Монро «Америка америкаликлар учун» шиорини эълон қилди ва ҳар қандай европаликларнинг қитъага юриши истило учун сабаб деб топилишини айтди. Шу даврдан бери АҚШ ва Лотин Америкаси мамлакатларининг икки томонлама муносабатлари мураккаб ва барқарорликдан йироқ. Шунинг учун ҳам Байденнинг ташқи сиёсати Лотин Америкаси билан алоқаларга қандай таъсир қилади, деган савол лотин америкаликларни ўйлашга мажбур қилмоқда.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    АҚШ иқтисодий, савдо ва мафкуравий жиҳатдан Лотин Америкаси мамлакатлари учун фикри ҳисобга олиниши керак бўлган шимолий қўшни бўлиб қолди. Бу эса бир неча ўн йиллар давом этиб келди. Айни пайтда АҚШ гегемониясининг сусайиб қолгани, муаллиф назарида Лотин Америкаси учун ташқи сиёсатда янги мақсадларни белгилаб олишга қулай вақт.

    Ҳозирда АҚШ оқсаб турган одамни эслатади, Хитой эса анча иқтисодий жиҳатдан гуркирамоқда, Россия эса Хитойнинг Осиёдаги шеригига айланиб бормоқда. Лотин Америкаси мамлакатларида АҚШ базалари мавжуд бўлса-да, Жанубий Америка мамлакатларининг аксари ҳозирда Хитойга иқтисодий ва молиявий жиҳатдан қарамга айланди. Россия иқтисодий жиҳатдан на Хитойга, на АҚШга тенглаша олмаса-да, ҳарбий стратегик нуқтаи назардан Лотин Америкаси ҳисоблашишга мажбур бўлган ҳамкордир.  Шу сабабдан ҳам Лотин Америкасидаги аксар мамлакатлар Россиянинг геосиёсий қарашлари билан ҳамоҳанг.

    Бугун Лотин Америкаси мамлакатлари ўз ташқи сиёсатларини қайтадан кўриб чиқиши керак. Фақат АҚШга йўналтирилган сиёсат бугунги замонда талабга жавоб бермайди. Бошқа мамлакатлар билан соғлиқни сақлаш, табиатни муҳофаза қилиш масалаларида кенг томонлама муносабатлар ўрнатишга ёрдам беради. Хитой ва Россия эса албатта бундай имкониятни қўлдан бой бермайди. Пандемия АҚШ иқтисодига катта зарба берди, АҚШ молиявий қийинчиликларга дуч келмоқда. Сайловлар ортидан бошланиб кетган тартибсизликлар эса АҚШдаги сиёсий институтлар ҳам инқирозда эканидан намоён.

    Шу сабабдан ҳам айни пайтда АҚШ ва Лотин Америкаси мамлакатларининг алоқалари қандай кечади, деган саволни бериш керак. Байденнинг сиёсати Трампникидан фарқ қилса-да, Байден учун асосий устувор йўналиш Лотин Америкаси бўлмаслиги ҳам мумкин.  Қолаверса, Лотин Америкаси мамлакатларини бирлаштирган ташкилотлар қитъа тараққиёти учун амалий ёрдам бера олмаяпти, устига устак айрим мамлакатларда ички ихтилоф ва низолар муаммоларни янада чуқурлаштириб юбормоқда.

    Хитой ва Россия ҳукумати Мадуро режимини қўллаб қувватлаётган бўлса, Франция Aмазония ўрмонларида содир бўлган ўрмон ёнғинларидан кейин Aмазонияни халқаро бошқарувга берилишини таъкидламоқда ва Колумбиядаги низоларни тинч йўл билан ҳал қилишда фаоллик кўрсатмоқда. Бу каби ҳолатлардан тушуниш мумкин бўлгани шуки, Жанубий Америка мамлакатлари самарали минтақа мамлакатларини бирлаштира олган ташкилот ярата олмади ва сиёсатда бошқа мамлакатларнинг таъсирига тушиб қолаётганини кўрсатиб қўйди.

    Фото: АP

    Фото: АP

    Жанубий Америкада сиёсий ва иқтисодий ўзгариш эса ҳозирда ҳар доимгидан муҳим. Масалани эса АҚШ гегемонлигини Хитой-Россия билан ўзгартириш билан ҳам ҳал қилиб бўлмайди. Минтақа мамлакатларига ҳақиқий маънодаги сиёсий ва иқтисодий озодлик керак.

    Йил кашфиётлари

    The Time журнали ҳар йили инсон ҳаётини енгиллаштиришга имкон берган ноёб кашфиётларнинг рўйхатини эълон қилиб боради. Бу йилги дунё кашфиётлари орасида VR фитнесс ускунаси, ҳаводан тайёрланган ароқ, кўчма сув тозалагич каби бир қатор ускуналар мавжуд.

    Xvision жарроҳлик ускунаси

    Аugmedics компанияси раҳбари Nissan Elimelex супер қаҳрамонлардан илҳом олган бўлса ажаб эмас. Бир неча йиллик тадқиқот ва изланишлардан сўнг Xvision қурилмаси яратилди. Мазкур қурилма жарроҳ шифокорларга беморни уч ўлчамли модель ёрдамида томография қилишга имкон беради. Қурилма ёрдамида шифокорлар беморнинг жарроҳликка муҳтож қисмини аниқроқ кўра олади ва умуртқа поғонасидаги жарроҳлик амалиётларини ҳам ортиқча жойни кесмаган ҳолда амалга оширади. 2019 йилнинг декабрь ойида АҚШ Маҳсулотлар ва дори воситаларини назорат қилиш ташкилоти Xvision қурилмасини маъқуллади ва ҳозирда мазкур қурилма Жонс Ҳопкинс ва Рашадаги тиббиёт марказида фойдаланилмоқда.

    https://twitter.com/WashUNeurosurg/status/1329508272336990210

    Ноутбукка айланадиган телефон

    Microsoft Surface Duo деб номланган мазкур қурилма ҳам телефон, ҳам ноутбук вазифасини бажариши билан қизиқарли. Иккита экранли мазкур андроид 1 399 АҚШ долларига баҳоланмоқда. Мазкур қурилмани ён дафтар сифатида ишлатиш мумкин. Қолаверса, мазкур ноёб қурилмадан бир вақтнинг ўзида ҳам ёзиб, ҳам ижтимоий тармоқлардаги дўстларингиз билан гаплашиш имкони бор. Бунинг учун телефонни икки тарафга қайириб очиш кифоя.

    https://twitter.com/DinoAmbrosio/status/1329620997574590464

    Компьютер билан сизни боғловчи қурилма

    МIT Media Lab компанияси тарафидан ишлаб чиқарилган Alter ego қурилмаси фикрларингизни ўқий олмаса-да, сизнинг фикрларингизни компьютер тушунадиган қилиб беради. Google’да нима изламоқчисиз, аввал фикрингиз аниқ ҳосил қиласиз, Alter ego эса сизнинг фикрларингизни компьютерга етказади. МIT Media Lab тадқиқотларидан маълум бўлдики, Alter Ego сизнинг фикрларингизни компьютерга етказишда 92 фоизлик аниқлик ҳосил қилишга улгурган.

    https://twitter.com/designboom/status/982347980824031232

    Within компаниясининг Supernatural қурилмаси

    VR қурилмаси энди сизни исталган маконда спорт билан шуғулланишингизни таъминлаб берувчи ноёб қурилмалардан биридир. Oculus Quest ёки Quest 2VR иловаси ёрдамида энди сиз ўзингиз севган виртуал тренажёрда Галапагос оролида ёки Марс сайёрасининг юзасида юргандек ҳис қилган ҳолда, виртуал жисмоний машғулот билан шуғулланишингиз мумкин. Ҳозир мазкур қурилмадан фойдаланиш ойига 19 долларни ташкил қилмоқда.

    https://twitter.com/getsupernatural/status/1329437243367362563

    Ҳаводан олинган ароқ

    Қадимдан ароқ ичимлигини тайёрлашда маккажўхори ёки буғдой ўсимлигидан фойдаланиб келинган. Бруклиндаги АIRCо компанияси ҳаводан ароқ олишни антиқа усулини ихтиро қилди. Ҳаводан олинган ароқнинг ҳар бир шишаси, шунингдек, ҳаво таркибидаги заҳарли газларни ҳам йўқотар экан. Ҳозирча бундай ҳашаматнинг нархи 750 мл 65 доллардан сотилмоқда. Мазкур ихтиро ҳаттоки NASA’нинг эътиборига тушиб, совринли ҳам бўлди.

    Ихтиролар орасида яна бир қатор ўта антиқа мослама ва қурилмалар ҳам борки, улар сирасига кичик ҳажмли пиво қайнатиш мосламаси, робот костюми, электр велосипед каби ихтиролар киради.

    https://twitter.com/amaniaIx/status/1329470492055642118

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    21.11.2020, 20:19   Изоҳ (0)   41764
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Financial Times АҚШ куч тузилмалари Трампнинг сўнгги кўрсатмаларига қаршилик кўрсатиши мумкинлигини маълум қилди

    21.11.2020, 19:36

    Вьетнам Facebook’ни ҳукуматга қарши хабарларга нисбатан цензурани кучайтирмаса, блоклаб қўйиш билан қўрқитди

    21.11.2020, 16:37

    Британия ва америкалик шифокорлар COVID-19’нинг дастлабки тўртта аломатини маълум қилди

    21.11.2020, 16:19

    Россияда 24 822 кишида COVID-19 аниқланди. Бу суткалик касалланиш бўйича янги антирекорд

    21.11.2020, 15:18

    Кичик Дональд Трамп коронавирусга чалинди

    21.11.2020, 14:35

    Ёқутистонда 6 киши антисептик ичиб вафот этди. Уч нафар бемор ўта оғир аҳволда

    21.11.2020, 12:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 

     

    Тавсия этамиз

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Самарқандда инспекция бош мутахассиси пора билан қўлга олинди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 08:12

    Линкольн имзолаган қулликни бекор қилиш ҳужжати 12 млн долларга сотилди

    Дунё | 4 июл, 23:50

    Хитойда 300 минг йиллик сирли ёғоч қуроллар топилди

    Дунё | 4 июл, 23:30

    Сурхондарёда 65 сотих ерни 1,1 млрд сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 4 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 4 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июл, 23:00

    Америкаликларнинг қарийб 40 фоизи Маскнинг янги партия тузиш ғоясини қўллаб-қувватлади

    Дунё | 4 июл, 22:40

    Маош кунига 75 евро: ўзбекистонликлар Словакияга ишга чақирилмоқда

    Ўзбекистон | 4 июл, 22:25

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    Ўзбекистон | 4 июл, 22:11

    Суперлига. “Сўғдиёна” Жиззахда “Қўқон-1912”ни мағлуб этди

    Спорт | 4 июл, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.