Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Россия кинолог федерацияси аъзолари томонидан итларга номи берилаётган сиёсатчилар исмининг рейтинги тузилди. Улар ичидан энг оммабопи Трамп ва Обама деб топилди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.

Фото: «Korrespondent.net»

Фото: «Korrespondent.net»

Маълумотларга кўра, Трамп шарафига 72 та ит номланган, улар орасида немис овчаркалари, чихуахуа ва бароқ итлар ҳам бор. Ундан кейинги ўринда 39 та итга Омаба номи берилган. Шуниси қизиқки, сайловда ғолиб чиққан Жо Байден шарафига бирорта ҳам уй ҳайвони номланмагани маълум бўлди. Россиялик сиёсатчилар орасида эса «Роснано» раҳбари Анатолий Чубайс шарафига 32 та ит номлангани аниқланди.

Шунингдек, мамлакатда уй ҳайвонларига Германия канцлери Ангела Меркелга 13, Россиянинг собиқ президенти Борис Ельцинга 10, Владимир Путинга 8, Франция президенти Эммануэль Макронга 3, Брежнев ва Сталин шарафига эса 2 та ит номланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар