Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Жонибек Яриев туман ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

20 ноябрь куни ўтказилган сессияда ташкилий масала кўриб чиқилган ва сессия қарорига кўра, туман ҳокими Ҳамидулла Абдуллаев эгаллаб турган вазифасидан озод этилган ва унинг ўрнига Жонибек Яриев тайинланган.

Жонибек Яриев тайинловга қадар Сирдарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири лавозимида фаолият юритган.

Маълумот учун, Жонибек Яриев 1981 йил туғилган. 2008 йил Гулистон давлат университетини, 2011 йил Тошкент молия институтини, 2015 йил Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойининг ўзида республиканинг қатор туман ва шаҳарларига янги ҳокимлар тайинланди. Хусусан, Қорақалпоғистоннинг Қораўзак ва Чимбой туманига, Нукус шаҳрига, Денов туманига, Навоий вилоятининг Ғозғон шаҳрига янги ҳокимлар тайинланган.