Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ёшлар ойлиги доирасида ташкил этилган учрашувда пойтахтнинг келажаги ҳақида мулоҳазасини билдириб, Тошкентда тиббиёт туризмини ривожлантиришга имконият борлигини айтди.
«Тошкентда тиббиёт туризмини ривожлантириш учун имконият бор. Бу ерда завод, фабрика қуриб бойиб бўлмайди. Тошкентда завод ва фабрикалар қурганимиз билан уларда ишлайдиган ишчи йўқ», — дея ҳокимнинг сўзларини келтирмоқда «Kun.uz».
Эслатиб ўтамиз, ёшлар фестивали Тошкент шаҳрида 6 ноябрдан бошлаб бир ой давомида ўтказилиши режалаштирилган. Фестиваль бошланишидан олдин ўтказилган матбуот анжуманида ҳоким, мазкур тадбир ёшлар учун маданий ҳордиқ чиқариш билан бирга, уларни ҳокимият билан боғловчи муҳим тадбирлардан бири бўлишига умид билдирганди.
Изоҳ (0)