Ноқулай об-ҳаво шароити сабабли 19 ноябрь санасидаги Тошкентдан қатнайдиган барча шаҳарлараро автобус қатновлари бекор қилинди. Бу ҳақда «Тошкент автовокзали» матбуот хизмати хабар берди.
Шу кунга қадар пойтахтдан қуйидаги йўналишлар бўйича автобуслар ҳаракатланаётган эди:
- Тошкент—Жўш—Нурота;
- Тошкент—Навоий;
- Тошкент—Хатирчи;
- Тошкент—Қоракўл;
- Тошкент—Мирбозор;
- Тошкент—Манғит;
- Тошкент—Ўсмат;
- Тошкент—Қарши;
- Тошкент—Нукус;
- Тошкент—Самарқанд;
- Тошкент—Урганч;
- Тошкент—Зомин;
- Тошкент—Узун;
- Тошкент—Бухоро;
- Тошкент—Хива;
- Тошкент—Денов;
- Тошкент—Термиз.
Аввалроқ «Ўзгидромет» Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туриши, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз қор ёғишини маълум қилганди. Таъкидланишича, Ўзбекистонда 18 ноябрда бошланган ноқулай об-ҳаво шароити яна икки кун давом этиши мумкин.
Изоҳ (0)