Тошкент вақти билан 18 ноябрь куни соат 22:10 да Тожикистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди.
Ер силкиниши магнитудаси эпимарказда 4,1 баллни ташкил қилган ва 10 километр чуқурликда юз берган. Зилзила эпимарказидан Тошкентгача бўлган масофа жануби-ғарбий йўналиш бўйича 158 километрни ташкил қилган.
Зилзила Ўзбекистоннинг қуйидаги ҳудудларида сезилган:
• Гулистон 71 километр, 3 балл;
• Жиззах: 95 километр, 2 балл.
Эслатиб ўтамиз, 21 октябрь, 6 ноябрь ва 12 ноябрь кунлари ҳам Ўзбекистон ҳудудида зилзила кузатилган эди.
Изоҳ (0)