• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Шоҳжаҳон, Ҳасанбой, Шаҳрам ва Маҳмуд Муродов. Ўзбек спортчилари Instagram’да қанча обуначига эга?

    Сўнгги йилларда ижтимоий тармоқлар, хусусан, Instagram шу даражада оммалашдики, айнан у орқали машҳур санъаткор ва спортчилар яшаш тарзи ва кундалик ҳаётини ўз мухлислари билан бўлишиб келади. Табиийки, бундан ўзбек спортчилари ҳам мустасно эмас. Қуйида эса биз Instagram тармоғида энг кўп обуначига эга бўлган спортчилар (асосан, боксчилар) ўнлигини тақдим этамиз.

    Сардор Рашидов – 82 минг обуначи

    Фото: Instagram / @SardorRashidov

    Фото: Instagram / @SardorRashidov

    Бир вақтлар ўзбек футболининг келажаги дея эътироф этилган Рашидов БАА, Қатар, Португалиядаги бир неча йиллик фаолиятидан сўнг ҳозирда ўзига янги клуб излаш билан овора. Унинг сўнгги клуби «Қатар СК» клуби бўлди. Уни Instagram’да 82 мингдан ошиқроқ фойдаланувчи кузатиб боради. Унинг саҳифасида кўпроқ машғулот жараёнлари ва оиласини кўриш мумкин.

    Бектемир Мелиқўзиев – 223 минг обуначи

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Рио Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби Бектемир Instagram тармоғида жуда фаол бўлиб, мунтазам равишда саҳифасига машғулот жараёнларидан фото ва видеоларни жой боради. Обуначилар сони эса кўпайишда давом этмоқда.

    Муроджон Аҳмадалиев – 265 минг обуначи

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Муроджон ҳам Instagram’да ўта фаол бўлиб, ҳар бир жангидан олдин ва кейин ўз фикрлари билан бўлишиб туради. Ҳозирда уни 265 минг обуначи кузатиб боради. Боксчи машғулотлардан ташқари, турли тадбирларда тушган суратлари билан ҳам ўз мухлисларини хушнуд этиб келади.

    Ҳасанбой Дўсматов – 402 минг обуначи

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Рио Олимпиадаси ғолиби ва AIBA’нинг 2016 йилдаги энг яхши боксчиси Ҳасанбой Дўсматовни Instagram’да нақ 402 минг обуначи кузатиб боради. Ҳасанбойнинг саҳифасидан, асосан, машғулотларда олинган кадрлар ўрин олган.

    Исроил Мадримов – 456 минг обуначи

    Фото: Instagram / @israil_madrimov

    Фото: Instagram / @israil_madrimov

    Ҳаваскор боксдаги қатор адолатсизликлардан сўнг Исроил ҳозирда проф рингда муваффақиятли одимлаб бормоқда – 6 жанг 6 та ғалаба. Мадримов ҳам ҳамкасблари сингари машғулот, турли тадбирлар ва дам олиш жараёнларидан олинган лавҳаларни саҳифасига жойлаб боришни канда қилмайди.

    Мавзуга доир: Ҳаваскор ва проф боксдаги фарқ, илк гонорар, нохолис ҳакамлик ҳамда Олимпиада орзуси ҳақида Исроил Мадримов билан интервью

    Баҳодир Жалолов – 467 минг обуначи

    Фото: Instagram / @bakhodirdjalolov

    Фото: Instagram / @bakhodirdjalolov

    Профессионал ва ҳаваскор боксни бирдек олиб бораётган Баҳодир Жалоловнинг обуначилари эса 467 минг нафарни ташкил этади. Ҳозирда Баҳодир Ўзбекистон бокс терма жамоаси сардори ҳисобланади, шунингдек, у проф рингда Исроил сингари 6 жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалабани ўзиники қилган. У ўз саҳифасида кўпроқ машғулотларда қандай тер тўкишини намойиш этади.

    Фазлиддин Ғоибназаров – 634 минг обуначи

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Рио Олимпиадасидаги ғалабасидан кейин ўзининг эмоционал ҳаракатлари билан томошабинларнинг кўнглидан жой олган боксчи Фазлиддин Ғоибназаров 634 минг нафар фойдаланувчининг эътиборини ўзига қаратган. Фазлиддин машғулотлар қаторида фарзандлари билан тушган суратларни ҳам саҳифасига жойлаб боради.

    Маҳмуд Муродов – 1 миллион обуначи

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    UFC’даги биринчи ўзбекистонлик жангчи Маҳмуд Муродовнинг Instagram’даги обуначилари сони аллақачон 1 миллиондан ошган. Маҳмуд саҳифаси орқали асосан, жангларга бўлаётган тайёргарлик жараёнлари, уларга оид хабарлар билан бўлишиб туради. Муродов оиласи билан Чехияда истиқомат қилади ва у ўша ерда машғулотлар ўтказади. Маҳмуд саҳифасига жойлаштирган постларига тўрт тилда изоҳ қолдиради (ўзбек, чех, инглиз ва рус тилларида).

    Шаҳрам Ғиёсов – 1,2 миллион обуначи

    Фото: Instagram / @shakhram__giyasov

    Фото: Instagram / @shakhram__giyasov

    Нафақат, боксчилар балки бутун ўзбек спортчилари орасида ҳам, шубҳасиз, Шаҳрам Ғиёсов ижтимоий тармоқларнинг энг фаол фойдаланувчиси ҳисобланади. Бугунги кунга келиб, Шаҳрамнинг обуначилари сони 1 миллион 200 минг нафарга етган. У ҳеч бўлмаганда кунора янги суратлари билан мухлисларини хушнуд этиб туради. Унинг саҳифаси ранг-баранг бўлиб, бир хиллик кўзга ташланмайди.

    Мавзуга доир: «У энди юқорида, биз эса пастроқдамиз». Ўзбекистон бокс термаси мураббийи Шаҳрам Ғиёсовнинг танқидларига жавоб қайтарди

    Шоҳжаҳон Эргашев – 1,4 миллион обуначи

    Фото: Instagram / @shohjahonergashev_official

    Фото: Instagram / @shohjahonergashev_official

    Профессионал боксда 19 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалабани қўлга киритган Шоҳжаҳон Эргашев 1 миллион 466 минг обуначига эга. Эргашев саҳифасига мунтазам равишда ўз иштирокидаги жанглардан лавҳаларни жойлаб боради. Шунингдек, унинг Instagram’ида машғулотлар жараёнини ҳам кузатиш мумкин.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    19.11.2020, 12:03   Изоҳ (0)   27149
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Реал» Искони сотишга қарор қилди. Буни Зидан ҳам хоҳламоқда

    19.11.2020, 10:36

    Миллатлар Лигаси. Нидерландия сўнгги дақиқалардаги голлар эвазига Польшани мағлуб этди, Италия навбатдаги ғалабани қайд этиб, ярим финалга чиқди

    19.11.2020, 03:48

    Миллатлар Лигаси. Бельгия ярим финалда, Англия 4 та гол уриб ғалаба қозонди, Россия ўз дарвозасидан 5 та тўп ўтказиб юборди

    19.11.2020, 03:20

    FIFA 2020 йилда The Best совринини топширади

    18.11.2020, 23:03

    UFC рейтингни янгилади: Ҳамзат Чимаев илк бор рейтингдан жой олди, дос Аньос қайтди, Ислом Махачевда эса пасайиш

    18.11.2020, 22:32

    Криштиану Роналду терма жамоадаги ғалабалар сони бўйича Хавини ортда қолдирди. Ундан олдинда фақат 2 футболчи бор

    18.11.2020, 22:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Роналду клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этадими? Футболчининг ўзи бу ҳақда гапирди

    Спорт | 7 июн, 16:33

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси 

    Дунё | 7 июн, 16:20

    Сўнгги 30 йилда икки бараварга кўпайди: Ўзбекистонда ёш аёллар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 15:30

    Меҳнатга яроқли ҳар минг аҳолининг 224 нафарида кредит бор — Марказий банк

    Иқтисодиёт | 7 июн, 14:20

    “Ўзгидромет” 8 июнда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 13:45

    “Афғонистонда ҳайит байрамлари тинчлик ва осойишталикда нишонланиши катта воқеа” — Абдулқодир Ҳалимий

    Ўзбекистон | 7 июн, 13:14

    Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафот этди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 12:50

    Қашқадарёдаги масжид АҚШ гранти кўмагида реставрация қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 12:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.