«Реал» ярим ҳимоячи Искони сотиб юбормоқчи, дея хабар қилмоқда El Confidencial.
Испаниялик футболчи Зинедин Зиданнинг розилиги билан трансферга қўйилган.
«Реал» 28 ёшли футболчининг 2022 йилга қадар мўлжалланган шартномаси тугамасидан уни сотиб юбориш ниятида.
Аввалроқ Иско кам ўйин амалиётига эга бўлаётганидан норозилигини билдирганди.
Иско 2020/21 йилги мавсумда Ла Лигада 6 та ўйин ўтказиб, самарали ҳаракатлар амалга ошира олмади. Футболчи 2013 йилда «Малага»дан сотиб олинган ва шундан буён мадридликлар сафида тўп суриб келади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)