Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати 19 ноябрь куни Чимёнда қор кўчиш хавфи ҳақида эълон қилди.

Фото: «Ўзгидромет»

Фото: «Ўзгидромет»

Маълумотларга кўра, 19 ноябрь маҳаллий вақт билан соат 08:00 дан 20 ноябрь соат 08:00 гача Чимён тоғ зонасида (денгиз сатҳидан 2000 метр баландлик) қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

Аввалроқ «Ўзгидромет» Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туриши, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз қор ёғишини маълум қилганди. Таъкидланишича, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, Ўзбекистонда 18 ноябрда бошланган ноқулай об-ҳаво шароити яна икки кун давом этиши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар