Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Андижон вилояти Андижон туманидаги деҳқон бозорида ёнғин содир бўлганлиги ҳақида хабар берилганди. Бош прокуратуранинг хабар беришича, ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Қайд этилишича, 2020 йил 17 ноябрь куни соат 21:15 ларда Андижон тумани «Султонобод» маҳалласида жойлашган «Ёрбоши водий савдо» МЧЖга тегишли бўлган ошхона ва савдо дўконларининг умумий 692,9 квадрат метр қисми ёниб, тахминан 1 миллиард сўмлик зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми «б» банди (оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Оқдарёдаги буюм бозорида ҳамда Асакадаги кийим-кечак бозорида ёнғин содир бўлганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар