Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Буюк Британия кўчаларида доимий равишда ниқоб тақиш зарурати туфайли лаб бўёғи савдоси деярли 50 фоизга тушиб кетди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.

Фото: «Korrespondent.net»

Фото: «Korrespondent.net»

Таъкидланишича, одатда британиялик аёллар лаб бўёғи учун йилига 100 миллион фунт (132 миллион доллар) сарф қилар эди. Бироқ коронавирус пандемияси даврида сотувлар 49 фоизга камайди.

Мажбурий ниқоб режими туфайли аёллар лаб бўёғидан деярли фойдаланмаяпти. Сабаби у ниқобнинг ички қатламига доғ тушириши мумкин. Аммо пардоз маҳсулотлари сотуви 25 фоизгача кўтарилган. Шунингдек, визажистлар хизматига бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар