Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Хитойнинг Huawei корпорацияси Honor смартфонларини ишлаб чиқарувчи брендини тўлиқ сотади. Бу ҳақда компания сайтига таяниб, «РБК» хабар берди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

«Huawei’нинг истеъмол бизнеси сўнгги вақтларда улкан босим остида… Ушбу битим Honor сотувчилари ва етказиб берувчиларига оғир кунлардан чиқиб олиш имконини беради», — дейилади хабарда.

Брендни сотиб олиш учун 30 дан ортиқ агентлар ва дилерлар бирлашиб, янги Shenzhen Zhixin New Information Technology компаниясини тузган. Битим суммаси ошкор этилмаган. Аввалроқ Reuters Huawei компанияси Honor’нинг барча активларини 15,14 миллиард долларга сотмоқчилиги ҳақида ёзганди.

Савдолар якунлангач, Huawei Honor акцияларига эгалик қилмайди ва унинг бошқарувида иштирок этмайди.

Huawei’нинг таъкидлашича, уларнинг бизнесини ривожланишига телефонларни ишлаб чиқариш учун зарур бўладиган «техник элементларнинг доимий танқислиги» сабаб бўлган. Маълум қилинишича, Honor’нинг Huawei’дан ажралиши биринчи навбатда АҚШ санкцияларидан қочишга ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг майида АҚШ Савдо вазирлиги Huawei’ни қора рўйхатга қўшган. АҚШ Huawei компаниясига нисбатан расман айбловлар эълон қилган. Шундан сўнг Huawei Google сервисларидан буткул воз кечган, Huawei ўз смартфонлари учун YouTube ўрнини босувчи сервис номини эълон қилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар