• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижонда 65 ёшли эркак қўшнисининг вояга етмаган ногирон қизини мунтазам зўрлаб келгани аниқланди

    Андижон вилояти Пахтаобод туманида вояга етмаган ва ногирон 16 ёшли қизни зўрлаб келган 65 ёшли эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

    Фото: Sputnik

    Фото: Sputnik

    Sputnik’нинг ёзишича, қиз II-гуруҳ ногиронлиги бўйича рўйхатда туради ва ўз тенгдошларига нисбатан ақлан заифроқ. Шу боис у ўз вақтида ўзи билан юз берган ҳолатларни англай олмаган. Қиз онасининг сўзларига кўра, ушбу ҳодиса бир неча маротаба содир бўлган.

    Жабрланувчининг онаси маълум қилишича, у қизининг илмга чанқоқлигини кўриб, одамларга қўшилсин, деган мақсадда мактабда ўқитишга қарор қилган. Пандемия вақтида онлайн тарзда ўқиши учун унга планшет сотиб олиб берган.

    Интернетдан фойдаланиш давомида қиз тасодифан порнографик видеороликка гувоҳ бўлган ва уни онасига кўрсатиб, «Бу бахтли ҳаёт, фалончи амаки айтди...» дея ўзи ва қўшниси ўртасида юз берган ҳолатлар ҳақида айтиб берган. Она илк маротаба шунда қизи 65 ёшли қўшниси томонидан зўрланаётганлигини билиб қолган.

    «Қайнотам ‘Келин, бир умр ногирон боқиб, уйда ўтириб қолдингиз. Сиз ҳам бундоқ ишга чиқиб одамларга қўшилин’ деганлиги учун тумандаги тикув фабрикасига ишга жойлашган эдим. Пандемия вақтида уйимиз деразаларини михлаб қўйган эдик. Қўшни ўзининг ғаразли мақсадига етиш учун ана шу михларни суғуриб, деразадан тушган ва ҳар гал шу дераза орқали уйга кириб турган. Қизимни эса ‘Онангга айтма, бахтли бўласан, қизим, ногирон бўлганинг учун сенга бу ҳақда гапиришмаган, аслида ҳамма шундай қилиб, эрга тегади’ каби сўзлар билан алдаб келган. Оғриқни қолдириш мақсадида ёки ҳомиладор бўлиб қолмаслиги учунми, ‘грипп бўлмайсан’ деб қизимга аллақандай дорилар ичириб келган», – дейди қизнинг онаси.

    Она айрим сабабларга кўра қизи охирги маротаба зўрланганидан бир ой ўтиб, туман ИИБга мурожаат қилган. Бироқ иш қизнинг ўз хоҳишига кўра юз бериб келганлиги важи билан тугатилган.

    Андижон вилояти ИИБнинг маълум қилишича, 26 сентябрь куни Пахтаобод туманида яшовчи фуқаро К.И. туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида қўшниси Ю.Ф.  вояга етмаган қизи билан 3-4 ойдан буён жинсий алоқада бўлиб, унга нисбатан уятсиз, бузуқ ҳаракатлар содир этганлигини маълум қилган ва Ю.Ф.га нисбатан қонуний чора кўриб беришни сўраган.

    Ушбу мурожаат шу куни Пахтаобод тумани ИИБ навбатчилик қисми томонидан рўйхатдан ўтказилиб, туман тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган. Тергов ҳаракатлари жараёнида судга оид тиббий, физика-техника ва психиатрия экспертизалари ўтказилган. Текширув ҳаракатлари якунига кўра, фуқаро Ю.Ф. вояга етмаган М.А. билан 2018 йилдан буён, унинг 16 ёшга тўлмаганлигини англаган ҳолда жинсий алоқа қилиб келганлиги аниқланган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Пахтаобод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 4 ноябрь куни фуқаро Ю.Ф.га нисбатан Жиноят кодексининг 128-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сирдарёлик эркак мактаб ҳожатхонасида 8 ёшли қизга нисбатан ахлоқсиз ҳаракатларни амалга оширгани маълум бўлганди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, муқаддам судланган эркак содир этганлиги аниқланган. Унга нисбатан, 14 август куни жиноят иши қўзғатилган.

    Мавзуга доир: Ўзбекистоннинг машҳур хонандаси вояга етмаган қизнинг номусига теггани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

     

    17.11.2020, 12:22   Изоҳ (0)   127138
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 3 июлдан бери биринчи марта коронавирус оқибатида расман ҳеч ким вафот этмагани эълон қилинди

    17.11.2020, 11:58

    Асалҳоней: Қилган ишларимдан пушаймонман, халқимиздан узр сўрайман

    17.11.2020, 11:52

    Ўзбекистон аҳолиси ўтган 10 ой ичида банкларга 3,7 млрд доллар валюта сотди

    17.11.2020, 11:36

    UzAuto Motors талаб юқорилиги сабаб уч турдаги моделларни ишлаб чиқаришни оширди

    17.11.2020, 11:10

    «Нимадир синганини тушундик ва оптимизм йўқолди». Никита Макаренко Ўзбекистонда блогерлар фикрини ҳеч ким эшитмай қўйгани ҳақида

    17.11.2020, 09:52

    Украинанинг «Фармак» корхонаси Ўзбекистон фармацевтика бозоридаги улушини рекорд деб баҳолади

    17.11.2020, 09:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” Родригонинг келажаги борасида музокара бошлади

    Спорт | 19 июл, 08:57

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва йўловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.