Uzbekistan Airways Дубайга парвозлар сонини оширмоқда, дея хабар бермоқда авиакомпания.

Фото: «Дарё»

Маълум қилинишича, 2020 йил 1 декабрдан бошлаб Дубайга қатновлар ҳафтасига 5 маротаба – душанба, чоршанба, пайшанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширилади.

Парвозлар жадвали:

Тошкент–Дубай–Тошкент

  • учиш/келиш вақти – 08:25 — 11:00
  • учиш/келиш вақти (тескари рейс) 12:25 — 16:35

Мазкур қатновларга авиачипталарни авиакомпания сайтидан, шунингдек, Uzbekistan Airways’нинг энг яқин сотув офисларидан ёки Ўзбекистондаги авиакомпания ташувларини сотиш агентликларидан сотиб олиш мумкин.

Тошкентдан Бирлашган Араб Амирликларига Uzbekistan Airways’дан ташқари Fly Dubai ҳамда БААнинг лоукостер авиакомпанияси ҳисобланган Air Arabia ҳам парвозларни амалга оширмоқда.

Хусусан, Air Arabia Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун 2020 йилнинг сентябрь ойида рухсатнома олганди. Компания 4 ноябрь кунидан бошлаб Шаржа–Тошкент–Шаржа йўналишида парвозларни амалга оширишни бошлади.

Air Arabia Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга оширишни эълон қилганидан сўнг Uzbekistan Airways ҳам Тошкент–Шаржа–Тошкент йўналишида парвозларни қайта йўлга қўйганини маълум қилди.

БАА ҳамда Ўзбекистон ўртасида йўловчи ташувчи авиакомпаниялар кўпайгани ушбу йўналишда рақобат кучайишини таъминлаши мумкин.