• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сурхондарё ва Тошкент ҳокимликларига Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 60 млн доллар кредит ажратилади

    Ўзбекистон Президенти «Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳрида махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади, деб хабар беради «Gazeta.uz».

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ҳужжатга кўра, Термиз эркин иқтисодий зонаси ҳудудини қисқартириш ҳисобига тегишли инфразилма объектлари билан таъминланган Термиз халқаро савдо маркази эркин савдо зонаси ҳамда «Термиз халқаро савдо маркази эркин савдо зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонаси ташкил этилади.

    Термиз халқаро савдо маркази ҳудудида:

    • Замонавий технологиялар асосида маҳсулотларни қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш, саралаш ва қадоқлаш хизматлари ҳамда электрон савдо порталлари ташкил этилади;
    • «ягона дарча» ва интерактив механизмлар асосида божхона, солиқ, сертификация, фитосанитария, ветеринария, транспорт, банк ва валюта айрибошлаш, мобил алоқа ҳамда мижозлар учун тиббиёт ва меҳмонхона, автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва бошқа хизматлар йўлга қўйилади;
    • Афғонистон фуқаролари ва ушбу давлат ҳудудидан кирувчи бошқа давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг, истисно тариқасида, Ўзбекистонга кириш визасини расмийлаштирмасдан, шахсий ва паспорт назоратидан ўтган ҳолда (вақтинчалик рўйхатдан ўтмасдан) ўн кун давомида ҳудудга кириш, ҳудудда бўлиш ва ундан чиқиш тартиби жорий этилади;
    • Фаолият юритаётган тадбирколар томонидан чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга реализация қилинадиган ҳамда Афғонистон ҳудудига олиб чиқиладиган товарлар ва хизматлар экспортга тенглаштирилади;
    • Чет эл товлари «эркин божхона зонаси» божхона режимига расмийлаштириш орқали жойлаштирилади ҳамда истисно тариқасида, ушбу товарлар билан чакана савдо операцияларини амалга оширишга рухсат этилади;
    • Ўзбекисотн ҳудудида бўлган хорижий давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳаракатланиш ҳужжатлари асосида алоҳида назорат ўтказиш пункти орқали ўтади ва ортга қайтишда фақат кирган назорат ўтказиш пункти орқали рухсат этилади.
    Термиз халқаро савдо маркази ҳудудига Афғонистон томонидан кириш ва ундан чиқиш «Термиз-автойўл» ўтказиш пунктидан махсус техник воситалари билан жиҳозланган алоҳида йўлак (коридор) орқали белгиланган тартибда амалга оширилади.

    Фармонда таъкидланишича, саноат кооперациясини чуқурлаштириш, янги иш ўринларини яратиш мақсадида Тошкент шаҳрининг Сергели туманида Сергели индустриал парки кичик саноат зонаси ташкил этилган.

    Вазирлар Маҳкамасига захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан ўн кун муддатда устав фонларини шакллантириш учун Термиз халқаро савдо маркази ва Сергели индустриал парки дирекцияларига 5 миллиард сўмдан маблағлар ажратиш топширилган.

    Бундан ташқари, Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредит маблағлари Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига 3 йил муддатга, шу жумладан, 1 йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, йиллик фоиз ставкаси 6 ойлик LIBOR +2 фоизда объектлар қурилиш-монтаж ишларини бажариш ҳамда зарур инфратузилмаларни барпо этишга Маъмурий кенгашлар томонидан тасдиқлангадиган мазилли рўйхатларга асосан ажратилади.

    Сурхондарё вилояти ҳокимлигига Термиз халқаро савдо маркази объектлари қурилишига 20 миллион доллар, Тошкент шаҳар ҳокимлигига эса Сергели индустриал парки объектлари қурилишига 40 миллион доллар кредит ажратилади.

    Шунингдек, Термиз эркин иқтисодий зонаси, Термиз халқаро савдо маркази ва Сергели индустриал парки ҳудудида қурилиши тугалланган объектлар ўрнатилган тартибда фойдаланишга қабул қилингандан сўнг, ишчи гуруҳи томонидан белгиланган қийматда ва тартбида (Trmez Cargo Centre МЧЖ объектларидан ташқари) Термиз иқтисодий зонаси, Термиз халқаро савдо маркази ва Сергели индустриал парки дирекциялари томонидан ошкора савдолар ўтказиш йўлиб илан талабгорларга сотилади ёки лизинг асосида берилади.

    Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг августида Президентнинг Хоразм вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 17 августдаги қарори билан Ҳазорасп эркин иқтисодий зонаси (ЭИЗ) қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган бўш турган ер участкалари ҳисобидан кенгайтирилиши белгиланган эди.

    16.11.2020, 10:46   Изоҳ (0)   13620
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қирғизистон Ўзбекистон сабаб қорамол экспортини чеклаши мумкин

    16.11.2020, 09:20

    Сирдарёда соғлиқни сақлаш тизимининг янги модели синовдан ўтказилади

    16.11.2020, 09:05

    Қашқадарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчига воқеага алоқаси йўқ киши келиб тан жароҳати етказди

    16.11.2020, 08:44

    Қаршида «Америкага дарча» маркази очилади

    16.11.2020, 08:31

    Зоир Мирзаев: «Гўштни Қашқадарёдан Тошкентга қонуний йўл билан етказиб беришда камчилик бор»

    16.11.2020, 08:15

    АҚШдан 16 нафар ўқитувчи ва профессор Ўзбекистонга келади

    16.11.2020, 07:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Калмар ўйини” юлдузи Хо Сон Тхе рус тилида куйлади

    Лайфстайл | 12 июл, 13:40

    Give me Sport. “Олтин тўп” учун асосий даъвогарлар номи маълум бўлди

    Спорт | 12 июл, 13:16

    Ирим сабабли эмас: нима учун уйдаги ўргимчакни ўлдириш тавсия этилмайди?

    Лайфстайл | 12 июл, 12:35

    Ироқдаги Курдистон ишчилар партияси аъзолари Туркия билан келишиш учун оъз қуролларини ёқиб юборди

    Дунё | 12 июл, 12:20

    Марлон Тапалес Наоя Иноуэ ва Муроджон Аҳмадалиев ўртасидаги жанг олдидан япониялик боксчига ёрдам беради

    Спорт | 12 июл, 12:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.