• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони расман 70 мингдан ошди. Касалланганлар сони аслида бундан камида икки-уч баробар кўп бўлиши мумкин

    Ўзбекистонда COVID-19 касаллигига чалинганлар сони расман 70 минг кишидан ошди. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан хабар беришларича, 14 ноябрь ҳолатига кўра, мамлакатда жами 70 038 ҳолатда коронавирус инфекцияси аниқланган.

    Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ дастлабки расмий тасдиқланган ҳолат 15 март куни, шу санадан бир неча кун аввал Франциядан қайтган шифокор аёлда қайд этилган эди (айни вақтда ҳукумат вакиллари касаллик бундан анча аввал кириб келган бўлиши мумкинлигини инкор этмайди).

    Расман тасдиқланган касалланиш ҳолатлари сони 28 март куни 100 дан, 7 апрель куни 500 дан, 14 апрель куни 1000 дан, 29 апрель куни 2 мингдан, 14 июнь куни 5 мингдан, 5 июль куни 10 мингдан, 27 июль куни 20 мингдан, 10 август куни 30 мингдан, 26 август куни 40 мингдан, 19 сентябрь куни 50 мингдан, 8 октябрь куни 60 мингдан ошган эди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони расман 60 мингдан ошди. Касалланганлар сони аслида бундан икки-уч баробар кўп бўлиши мумкин

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги қўшимча қилишича, 14 октябрь ҳолатига кўра шу вақтгача тасдиқланган беморларнинг 67 315 нафари (96 фоизи) соғайган, касаллик асоратлари оқибатида вафот этганлар сони 597 нафарга етган («Дарё» нашри 22 сентябрга қадар юритган алоҳида статистика бўйича, қурбонлар сони камида 19 нафарга кўп).

    Касалланганлар сони 70 мингдан бир неча баробар кўп бўлиши мумкин

    Ўзбекистон ҳукумати коронавирус статистикасига доир рақамларни яшириш ёки уларни бузиб кўрсатишдан манфаатдор эмаслигини мунтазам таъкидлаб келса (шундай баёнотларнинг сўнггиси 7 октябрь куни берилди), аслида касалланганлар сони расмий статистикадагидан икки-уч баробарга кўп бўлиши мумкинлигини айнан шу ҳукумат тузилмаларига алоқадор масъуллар ҳам, шу ҳукумат қошида тузилган Республика махсус комиссияси ҳам тан олган, таъкидлаган.

    Июль ойида карантин тартиби қайта кучайтирилиши арафасида, 8 июль куни ташкил этилган матбуот анжуманида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш бўйича штаб аъзоси Ҳабибулла Оқилов COVID-19’ни юқтириб олганлар сони расмий статистикадагидан икки-уч баробарга кўп бўлиши мумкинлигини айтиб ўтган эди.

    «Касалланганлар сони кунига 350 тага кўпайяпти дегани — бу биз билган статистика. Буни орасида ҳали қанча таҳлилга етиб бормаган, лекин аслида касалланган, симптомсиз юрган беморлар сони икки-уч баробар кўпроқ ҳам бўлиши мумкин…ПЗР таҳлилининг жавоби чиқишига икки-уч кун, ҳатто бир ҳафтагача вақт кетиб қоляпти, бу вақтнинг ичида эса ПЗРи борми, йўқми, деб гумонда турган бемор халқнинг ичида юрибди, кун сайин бештага юқтиряпти, у беш киши бошқа 25 кишига юқтириб, касалларнинг сони шу тариқа кўпайиб кетяпти», — деганди Оқилов.

    9 июль куни эса Республика махсус комиссияси Ўзбекистонда кучайтирилган карантин тартиби қайта тикланиши сабабларини изоҳларкан, «расмий статистика фақат аниқланган касалланиш ҳолатларини қайд этаётгани, ҳақиқий ҳолат, бошқа мамлакатлардаги каби, бир неча баробар фарқли бўлиши мумкин»лигини тан олган эди. «Сабаби ҳамма беморлар ҳам тиббий ёрдамга мурожаат қилмаяпти, симптомсиз беморларни эса ҳисобга олишнинг имкони йўқ», — дейилганди комиссия мурожаатида.

    Тошкент тиббиёт академияси проректори, ССВ ҳузуридаги коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Шуҳрат Боймуродов 20 сентябрь куни «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Студия 24» дастуридаги чиқишида расмий статистикага фақат расман мурожаат қилиб ёки даволаш муассасаларида тест топширган ва тестининг натижаси мусбат чиққан фуқароларгина киритилганини айтиб ўтганди.

    «Тест деяпмиз, бу расмий мурожаат қилган ёки даволаш муассасаларида тест олинган беморлар сони, лекин тест топширмай, вирусни юқтириб олиб, касалликни ўзида тўлиқ ўтказган фуқароларимиз ҳам кам эмас... Фуқаролар ўртасида саволлар шунчалик кўп бўлдики, тўрт-беш марта тест топширган, аммо ҳар сафар тест натижаси манфий чиққан, шунга қарамай унда касалликнинг клиник белгиси бор. Маълум бир вақт, бир ярим ой ўтгач у организмидаги антитанани аниқлаш учун қонидан тест топширса, натижа мусбат чиққан. Яъни бу фуқаро касалликни ўзида тўлиқ ўтказган, деган хулоса бериш мумкин. Шу боис бугунги кунда касалликни бошидан ўтказган фуқароларимиз ҳам кўп», — деганди ТошТА проректори Шуҳрат Боймуродов.

    28 август куни ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳақиқий ҳолат бўйича рақамларни яширишга мутлақо йўл қўймаслик тўғрисида барча раҳбарларни огоҳлантирганди. Бунга уриниш жиноий жавобгарликкача бўлган қатъий чораларга олиб келиши мумкинлиги таъкидланганди. Шунингдек «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати коронавирус бўйича ҳақиқий статистикани яширмасликка чақирган.

    Давлат статистика қўмитаси маълумотлари бўйича, 15 ноябрь 11:40 ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолиси сони 34 484 203 нафарни ташкил этмоқда. Агар расмий статистика бўйича Ўзбекистонда 70 038 кишида коронавирус аниқланганини ҳисобга олсак, мамлакат аҳолисининг 0,20 фоизига тенг (ҳатто бир фоиз ҳам эмас) қисмидагина COVID-19 расман тасдиқланган.

    Мавзуга доир: «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати коронавирус бўйича ҳақиқий статистикани яширмасликка чақирди

    15.11.2020, 11:46   Изоҳ (0)   64947
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ишсизлик даражаси пасайгани маълум қилинди

    15.11.2020, 11:15

    «Ҳаммани ишдан оласан, ишлайман деган одамни қўясан». Президент Қашқадарёдаги сувга масъул раҳбарларни ишдан олишни буюрди

    15.11.2020, 10:14

    Андижонда дарё оқизиб кетган икки шахс қутқариб олинди

    15.11.2020, 09:34

    Ўзбекистонда раҳбарлик лавозимларига тайинланадиган кадрлар учун давлат тилини билиш даражаси бўйича сертификат жорий этилади

    15.11.2020, 08:33

    Фарғонада ноқонуний хўроз ўйинини ташкил қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    15.11.2020, 08:12

    Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ташкил этилади

    15.11.2020, 07:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Канада ва Мексика аҳолисининг ярмидан кўпи АҚШни асосий таҳдид деб ҳисобламоқда

    Дунё | 10 июл, 08:30

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” “Реал”ни тор-мор этиб, мусобақа финалига йўл олди (видео)

    Спорт | 10 июл, 08:01

    “Жорий йил охиригача иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тўловлари бир мартадан ортиқ оширилмайди” — Илҳом Тўраев

    Ўзбекистон | 10 июл, 08:00

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.