• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Турклар ва венгрларнинг Болқон ҳукмронлиги учун кураши. Варна жанги тарихи

    Анқара жангидан кейин тарқоқ ҳолга келиб қолган Усмонли салтанати Меҳмед Чалабий ва Мурод Худовандигор замонларида яна ўзини қайта тиклашга муваффақ бўлди. Айниқса, унинг ҳукмронлиги Сербия дохил бир қатор Болқон давлатларида ҳам ўрнатилди. Венгрия ҳам бу даврда Болқонга даъвогар асосий давлатлардан бири эди. Усмонли ва Венгрия бошлиқ насроний давлатлари ўртасида 1444 йил 10 ноябрь куни бугунги Болгариянинг Варна шаҳри яқинида ҳал қилувчи жанг бўлиб ўтди. Мазкур жанг амалда Болқонда кимнинг ҳукмронлиги ўрнатилиши масаласига нуқта қўйиб берди. «Дарё» бугунги мақолада мазкур муҳим аҳамиятга эга бўлган жанг ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Тарихий шароит

    Усмонлининг таназзул давридан буён Мурод II ҳукмронлиги (1421–1444-йй; 1446–1451-йй) давригача Онадўли ва Болқонда тинимсиз қаршилик ҳаракатлари давом этмоқда эди. Усмонлини Болқондан узоқлаштириш ва у ерларни ўз ҳукми остига олишни истаган Венгрия  Усмонлидаги ички зиддиятларни фурсат билиб, Варнани эгаллашни мақсад қилди. 1443 йилдан бошлаб Рим Папаси раҳнамолигида бутун христиан дунёсидан йиғилган салибчилар қўшини Варнани эгаллашга тайёргарлик кўра бошлади.

    Усмонлида эса бу пайтда султон Мурод II ўғли Алоуддиннинг вафотидан сўнг, ғамга ботиб, давлат ишларидан узоқда бўлишни истаб, тахтни иккинчи ўғли Фотиҳ Султон МеҳметИига бўшатиб берган эди. Аммо бу пайтда ёши 12 да бўлган Меҳметни барча бирдек султон сифатида кўрмас эди. Унинг ашаддий рақиби Жондорли Ҳалил Пошо эди. 1443 йилда тахтда ҳамон Мурод II ўтирган пайтда салибчилар ва Усмонли ўртасида жанг бўлиб ўтди ва бу жангда Усмонли бир қатор мағлубиятларга учради.

    Бу салибчиларга Усмонлини Болқондан сиқиб чиқариш имкони пайдо бўлганидан дарак берар эди. Шундай шароитда Онадўлидаги Караман ўғуллари Усмонлига қарши исён кўтарди. Султон Мурод эса салибчилар билан сулҳ шартномаси имзолаш йўлларини қидирди ва икки ўртада Сегединда сулҳ имзоланди. Сулҳга кўра икки томон ўн йиллик тинчликка эришиши керак эди.

    Ҳам Караман ўғуллари ҳам салибчилар билан сулҳга эришганига ишонган Султон Мурод II 1444 йилнинг август ойида тахтни ўғли Меҳмет II га топширди. Янги султоннинг ёшлигидан ва тажрибасизлигидан фойдаланган салибчилар Усмонлига қарши буюк иттифоқ тузиб, Варнага юришга қарор қилди.

    Томонларнинг кучлари

    Салибчилар қўшини тўрт ҳукмдор-қўмондон бошчилигида Варнага етиб келди. Улар Венгрия, Польша ва Хорватия қироли Владислав III, венгриялик қўмондон Янош Ҳуняди, кардинал Жулиан Чезарини, Валахия князи Влад Дракулалар эди. Салибчилар қўшинининг умумий сони турли манбаларда турлича келади. Улар орасида 16 мингдан 24 минггача деган рақамлар энг кўп ишлатиладиганидир.

    Усмонли қўшинига эса Жондорли Ҳалил Пошонинг илтимосига биноан тахтдан кетган собиқ султон Мурод II қўмондонлик қилади. Бу эса Усмонли қўшинининг руҳиятини кўтаришга хизмат қилади. Усмонли қўшинининг сони борасида ҳам турли рақамлар келтирилади. Энг кенг тарқалган маълумотларга кўра уларнинг умумий сони 40–60 минг атрофида бўлган эди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Жангнинг бориши

    Шундай қилиб, 1444 йилнинг 10 ноябрь тонгида икки қўшин Варна яқинида бир-бирига рўбарў бўлди. Икки қўшин ҳам ҳужумга ўтмасдан бир-бирини назорат қилиш билан бир неча соат кутиб қолди. Илк ҳужумни Усмонлининг олти минг отлиқ сипоҳилар қўшини венгерларнинг ўнг қанотига ўқ ёғдириш билан бошлади. Отлиқлар текисликка тушиши билан де Франко Таллочи ҳужум қилишни буюрди. Бу ҳужумда венгерларнинг қўли баланд келди.

    Ушбу ҳужум ортидан Румели бирликлари орасида бўлган Шаҳобиддин Пошонинг отлиқлари Ҳунядининг ҳужумига қарши чиқди. Довуд Бей ўзини орқага чекинаётгандек қилиб кўрсатиб, ортидан унинг устига келган Нагиварад епископининг полкини йўқ қилди. Аммо Онадўли бўлинмаси жиддий талафот кўрди ва Қорача Бей жанг пайтида ҳалок бўлди.

    Румели бирликларида ҳам парокандалик бошланди. Шундан кейин, Мурод II ўз кучларини сафарбар қилди. Улар кучли қаршилик қила олмади ва парокандаликка қараб кетди. Подшоҳнинг ёнида эса оз миқдорда яничари бирликлари қолди. Бундай вазият қаршисида Султон Мурод чекинишга мажбур бўлаёзган эди. Аммо қўмондонларидан Дойи Қорача Бейнинг даъвати билан жанг майдонида қолди. Бу эса жангнинг боришини ўзгартирди. Подшоҳ яничарлар ҳимоясига олинди.

    Султон Муроднинг кам сонли одам билан қолганини кўрган Венгер қироли Владислав ёнидаги 500 отли бирлиги билан унинг устига юрди. Яничарлардан ўтишнинг эса имкони бўлмади. Ўша ердаги хандақни кўрмай қолган қирол унга оти билан тушиб кетди ва атрофидаги яничарлар томонидан ўлдирилди. Ёнидаги бирлик ҳам қиличдан ўтказилди. Бу вазиятдан салибчилар қўшини парокандаликка юз тутди.

    Салибчилар қўшиннинг орқасида аравалардан иборат баррикадалар қурган эди. Қочган салибчилар ушбу аравалар ортига беркиниб, тўплардан ўқ уза бошлади. Аммо бу қўшиннинг чекиниши учун вақтдан ютишдан бошқа нарсага хизмат қилмади. Қиролнинг ўлганини кўрган Ҳуняди Валахияга қараб чекинишга мажбур бўлди. Паника ҳолида қочиш пайтида кардинал Чезарини ҳам ҳалок бўлди. Майдонда қолган венгерларнинг сони 7–8 мингни ташкил этарди. Усмонли томонидан ҳам шунча йўқотиш бўлгани айтилди.

    Бир қатор Усмонли бейлари ҳам жанг майдонида шаҳид бўлган эди. Жангдаги ғалаба ҳақида қўшни мусулмон диёрларига зафарномалар жўнатилди. Шундай қилиб, жанг Усмонли қўшининг ғалабаси билан якунланди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Жанг оқибатлари

    Жангнинг сиёсий оқибатлари диққатга сазовордир. Биринчидан, мазкур жангдаги ғалаба Султон Муродга ички сиёсатда қайтадан куч қозонишига имкон берди. Иккинчидан, ушбу жангдан кейин Усмонлининг Европадан чиқариб юборилиши имконсиз экани ойдинлашди. Учинчидан, Болқонда туркларнинг ҳукмронлиги мустаҳкамланди. Тўртинчидан, Болгария ва Мора Усмонли таркибига кирди.

    Шунингдек, қирол Владиславнинг ўлимидан сўнг Польша тахти уч йил давомида бўш турди. Венгрияда эса ёш Ладислав Постум тахтга ўтирди. Унга регент сифатида эса Ҳуняди тайинланди. Ўз номини оқлаш ва Варнадаги мағлубият учун ўч олишни истаган Ҳуняди 1448 йили Косовада Усмонлига қарши навбатдаги салиб юриши қилишга уриниб кўрди ва қақшатқич мағлубиятга учради. Шундан сўнг бошқа салиб юришлари амалга оширилмади. Болқонда назоратни тўлиқ қўлга олган Усмонли 1453 йилда Константинополни фатҳ этишга эришди.

    Жаҳонгир Остонов тайёрлади.

    10.11.2020, 11:34   Изоҳ (0)   43768
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бортида Россиянинг тинчликпарвар кучлари бўлган илк самолётлар Тоғли Қорабоғга йўл олди

    10.11.2020, 11:10

    Мухолифат Арманистоннинг Қорабоғ бўйича келишувдаги иштирокини бекор қилмоқчи

    10.11.2020, 10:59

    Никол Пашинян намойишлардан кейин Арманистонда эканлигини маълум қилди

    10.11.2020, 10:42

    Ереванда намойишчилар Арманистон парламенти спикерини дўппослади

    10.11.2020, 10:26

    Қорабоғдаги уруш, афтидан, тугади. Пашинян радикал йўқотишларга рози бўлди, минтақага Россия тинчликпарварлари киритилади, Ереванда норозилик намойишлари бошланган...

    10.11.2020, 09:50

    Илҳом Алиев Озарбайжон Тоғли Қорабоғда арманларга шаҳар бошқаруви ёки маданий автономия беришга тайёрлигини маълум қилди

    10.11.2020, 07:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 



    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Барселона” кейинчалик Рэшфордни сотиб олмаса, жарима тўлайди

    Спорт | 22 июл, 16:50

    АҚШдан Салвадорга депортация қилинган мигрантлар қийноққа солинди

    Дунё | 22 июл, 16:50

    Қатар афғонларга 700 та иш ўрни ажратади

    Дунё | 22 июл, 16:25

    Ўзбекистонда доллар курси яна 12 700 сўмдан ошди

    Ўзбекистон | 22 июл, 16:10

    Тожикистон Афғонистон фуқароларини депортация қилади

    Тожикистон | 22 июл, 16:00

    Зоминда Хитой компанияси билан хавфсизлик ва тиббиёт техникалари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

    Ўзбекистон | 22 июл, 15:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.