• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқанднинг Оқдарё туманидаги қабристонда қоровуллар айби билан ёнғин чиқди

    Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманидаги иккита қабристонда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда «Дарё»га маълум қилган мурожаатчилар таклифига кўра, таҳририят мухбири Фарҳод Норбўтаев воқеани ўрганиш учун айтилган манзилга борди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, ёнғин 2020 йил 3 ноябрь куни туманнинг Ойтамғали маҳалласидаги «Султон» ҳамда «Примкент» маҳалласидаги «Ўтарчи» қабристонида содир бўлган. Натижада 7 гектар ер майдонига эга бўлган иккала қабристоннинг катта қисми аланга ичида қолган.

    2017 йилдан буён «Султон» қабристонида қоровул вазифасида ишлаб келаётган Наврўз Ўроқовнинг маълум қилишича, ёнғин қўшни қабристондан бошланган. Бу пайтда улар қабристонда ободонлаштириш ишларини олиб бораётган бўлган. У қабристоннинг бир гектардан ортиқ ер майдонининг ёнишига сабаб бўлган оловни ким ёққанлигини кўрмаган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Бизлар тушлик қилишга кетганимизда тўсатдан ёнғин келиб чиққан. Қўшни қабристоннинг қоровули қўнғироқ қилиб, қабристонда ёнғин бўлаётганини айтиб, мени чақирди. Учта ўғлим билан келиб, оловни ўчиришга уриндик, аммо ўчира олмадик. Ёнғин хавфсизлиги ходимларини чақирганимиз билан улар қабристонга кира олмайди. Қабрларнинг устидан юролмайди. Шунинг учун маҳалла раисига қўнғироқ қилдим. Олов қўшни қабристон томондан иккинчи томонга ўтиб келди. Оловни тўхтата олмаганимиз учун иккинчи қабристонга ҳам ўтди. Қабристон иккига бўлинган. Шамол бизнинг қабристон томонга эсаётгани учун олов аланга олиб, биз томонга ўтди», — дейди «Султон» қабристони қоровули Наврўз Ўроқов.

    «Ўтарчи» қабристони қоровули Нормуҳаммад Солиевнинг айтишича, ёнғин 3 ноябрь куни соат тахминан 13:00 атрофида содир бўлган. Унинг тахмин қилишича, қўшни қишлоқда мол боқадиган ёш болалар ўйинқароқлик қилиб ёки картошка пишираман деб тасодифан ёқиб юборган бўлиши ҳам мумкин.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Соат 12:30 атрофида мен тушлик қилиш учун уйга келдим. Уйга келганимда Иштихон туманидан ўғлим қўнғироқ қилиб, қабристондан тутун чиқаётганини айтди. Борсам ўн метр жойи ёнган экан. Ўчириб улгурмадим. Қўшни қабристон қоровулига ҳам қўнғироқ қилдим. У ҳам келди. Иккаламиз ҳам оловни ўчиришга улгурмадик. Ёнғин нима сабабдан келиб чиққанини билмайман. Бизлар янтоқни ўриб, чуқурга уйган эдик. Ёнғин бир-бир ярим соатлар давом этди. Ўчириш учун кўп ҳаракат қилдик. Аммо иложи бўлмади», — дейди Нормуҳаммад Солиев.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Примкент» маҳалласи оқсоқоли Аслиддин Абдураҳимовнинг таъкидлашича, қабристоннинг бир гектар ери ёнган.

    «Ҳақиқатан ҳам ачинарли ҳолат бўлган. Бу ерда кўп инсонлар ётибди. Бу бизнинг ҳам айбимиз. Борича тушунтириш ишлари олиб бориб, қоровулларни огоҳлантирдик. Ободонлаштириш ташкилотига хат билан чиқдик. Бу бўйича чора тадбирларни кўрамиз. Иложи борича ҳашар йўли билан тозалаймиз», — дейди «Примкент» маҳалласи оқсоқоли Аслиддин Абдураҳимов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Оқдарё туман экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи Жонибек Ўроқов қабристонга олов қўйган шахсни аниқлаш ва уни топиш мақсадида туман Ички ишлар бўлимига мурожаат қилганлигини билдирди.

    «Икки кун аввал бизга туманимиздаги Ойтамғали қишлоғида қабристон ёниб кетганлиги ҳақида хабар келди. Ҳақиқатан келиб, ҳолатни ўргандик. Қабристон жуда катта. Иккита қишлоқнинг қабристони. Қоровули ҳам иккита. Туман ИИБга мурожаат қилганмиз. Улар қидирув ишларини олиб боришмоқда. Ҳозирги кунда иккита қоровул ҳам жаримага тортилган», — дейди Жонибек Ўроқов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Самарқанд вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, «Примкент» МФЙ ҳудудида жойлашган «Ўтарчи» қишлоқ қабристони фуқаролар С.Н. ва Ў.Н.нинг ҳудуддаги ўсимлик қолдиқларини ёқиб юбориши оқибатида келиб чиққан бўлиб, улар «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 20-моддаси, «Atmosфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 4-моддаси талабларини қўпол равишда бузган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддаси 3-қисми (дала ва аҳоли пунктларида анғиз, хазон ва шох-шаббаларни ёки ўсимликларнинг бошқа қолдиқларини ёқиб юбориш орқали атмосфера ҳавосини зарарли моддалар билан ифлослантириш)га мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима қўлланилган. Шунингдек, маҳалла оқсоқоллари иштирокида тушунтириш ишлари олиб борилиб, огоҳлантиришлар берилган.

    10.11.2020, 09:42   Изоҳ (0)   20229
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда илмий-тадқиқот муассасалари муҳандис-техник ходимларининг базавий маошлари оширилди

    10.11.2020, 09:27

    Ўзбекистон аэропортларидаги Duty Free дўконлари хусусийлаштирилади. Компания карантин вақтида ҳам соф фойда олган

    10.11.2020, 09:12

    Ўзбекистонда ҳар 100 та хонадонга нечта шахсий компьютер тўғри келиши маълум қилинди

    10.11.2020, 08:43

    «Бу тарғибот гуруҳлари Тошкентдан вилоятларга газ, свет, сув олиб борадими ёки йўқ, ҳозирча номаълум». «Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш» шиори остидаги тадбирла...

    10.11.2020, 08:28

    Самарқанддаги Афросиёб Палаcе меҳмонхонаси янги шартлар билан яна сотувга қўйилди

    10.11.2020, 08:13

    «Воқеадан жиноят иши очилгач хабар топдим». Озодбек Назарбеков Маданият вазирлигидаги «грим иши» ҳақида

    10.11.2020, 07:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.