• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Россияда яҳудийларга нафратни фош этган Бейлис иши. Унинг Ўзбекистонга қандай алоқаси бор?

    Бундан салкам 110 йил муқаддам Россияда бўлиб ўтган Бейлис иши жамиятда қизғин баҳслар келтириб чиқарганди. У айни пайтда Россиядаги миллатчилик ва антисемитизм кайфиятларини очиб бериб, яҳудийлар кўчишининг бошланишига олиб келганди.

    Элдар Асанов ушбу тарихий воқеа ҳамда унинг Ўзбекистон тарихига алоқадор жиҳатлари ҳақида ҳикоя қилади.

    Бу пост ғоясини ўйлаганда ўзим ҳам маза қилдим, негаки у:

    - тарихнинг гўзаллигини – турфа тақдирлар кутилмаган боғлар билан боғланишини, бир кичик воқеа узоқ йиллардан сўнг умуман алоқаси йўқ одамлар тақдирга таъсир қилишини;

    - империялар яратадиган дунё-иқтисодиётлар узоқ-узоқ ўлкаларни бир-бирига боғлаб, ўзига хос цивилизация яратишини намоён этади.

    1894 йилда Францияда бўлиб ўтган Дрефус иши йирик ижтимоий конфликт келтириб чиқариб, аксилсемит кайфиятларини кўрсатиб берган ва унга қарши реакция туғдирган, умуман, Франция тақдирини ўзгартирган эди. Россиянинг ҳам ўз Дрейфус иши бор – Бейлис иши. Бу иш ҳам рус жамиятида аксилсемит ва миллатчилик кайфиятларини авж олдирган, халқ ва зиёлилар орасида қизғин баҳсларни келтириб чиқарган, шунингдек, Россия яҳудийларининг келажагига таъсир ўтказган эди. Бу иш ҳатто Ўзбекистон тарихига ҳам алоқадор. Келинг, бошидан ҳикоя қилай.

    Бейлис ва Дрейфус.

    Бейлис ва Дрейфус.
    Фото: Wikipedia

    1911 йил 12 март куни Киев четида Андрей Юшчинский исмли 12 яшар бола ўлдириб кетилди. Қисқа суриштирувлардан сўнг унинг ўлимида яҳудийлар айбланди: бола гўёки Пасха арафасида диний амаллар доирасида ўлдирилган эди. Яҳудийлар Пасха (мусулмонча айтганда, Хамирсиз) байрамида христиан болаларни ўлдириб, диний овқатига қўшиши ҳақидаги қўрқинчли эртаклар Европада ва Россияда азалдан тарқалган эди. Рус черносотенецлари (ўнг радикаллари) – аксилсемит ва миллатчи кайфиятдаги партия ва гуруҳлари бу версияни халқ орасида газеталари орқали шу қадар кенг тарғиб қилдики, суд ахийри бу версияни қабул қилди. Менахем Мендель Бейлис исмли яҳудий болани ўлдиришда айбланиб, ҳибсга олинди. Суд бошланди. Суд атрофида эса ҳақиқий ижтимоий ихтилоф юзага келди. Расмий лавозимларда ўтирган айрим миллатчилар ва аксилсемитлар, шунингдек, ўнг радикал ҳаракатлар ва улар таъсирида яҳудийларни қоралаб кўчаларга чиққан оломон босими остида суд Бейлисни диний қотилликда айблаб, тезроқ қамаб юборишга ҳаракат қиларди. Прогрессив зиёлилар, сўллар, айрим амалдорлар ва адвокатлар бу ишнинг буюртмалигини ва халқ орасида яҳудийларга нафрат уйғотаётганини қайд этиб, кескин қарши чиқар эди.

    Ишни фабрикация қилиш асносида қизиқ воқеа рўй берди: православ черкови вакилларидан ҳеч бири айбловнинг эксперти бўлишга кўнмади – диний эксперт қотиллик яҳудийларнинг диний амали эканини тасдиқлаб бериши лозим эди. Аммо православ руҳонийларидан ҳеч бири ёлғон шоҳидлик қилишга рози бўлмади. Шунда Тошкентдан яҳудийларга нафрати билан танилган католик руҳонийси Иустин Пранайтис таклиф этилди. Литвада туғилиб ўсган бу руҳоний шантаж ва бошқа жиноятларда айбланиб, 1902 йилда Тошкентга йўлланган эди. У пайти Тошкент империянинг рус тилли аҳоли яшайдиган энг чекка йирик шаҳри сифатида сургун макони бўлиб хизмат қиларди. Амалдорларни пастроқ амалга тушириш, бойларни ва ҳарбийларни жазолаш керак бўлса, улар Тошкентга хизматга йўлланарди.

    Иустин Пранайтис, руҳоний бўлишига қарамай, қаллобликка қўл урган, шунингдек, яҳудийларга қарши асарлари билан машҳур эди. У Бейлисга қарши гувоҳлик беришга рози бўлди. Судда у яҳудийлар бу турда диний қотилликлар амалга оширишини тасдиқлади, буни исботлаш учун Торадан, Талмуддан кўп иқтибослар келтирди. Лекин Бейлиснинг адвокатлари (Бейлисни Россиянинг энг илғор адвокатларидан беш нафари мутлақо бепул ҳимоя қилишга рози бўлган эди) ундан бу иқтибосларнинг бетларини, бобларини аниқлаштиришни сўраганида хотираси ёмонлигини рўкач қилиб, аниқ жавоблар бермади.

    Дарвоқе, Пранайтис фақатгина бу шармандали ишдаги иштироки билан машҳур эмас: Тошкентда, Махтумқули кўчасида бугунгача турган Рим-католик черкови унинг ташаббуси билан қурилган. Экопаркка борган бўлсангиз, бу черковни унинг яқинида кўргандирсиз. Шунингдек, у Туркистон гарнизони зобитларидан бир қанчасини католисизмга ўтказа олгани боис Тошкентнинг православ аҳолиси норозилигини келтириб чиқарган эди. Яъни у христиан бўлгани билан мазҳаби туфайли руслар учун «бегона» эди. Шунга қарамай, яҳудийларга қарши иш пайтида радикал православ ва миллатчи гуруҳлар уни иттифоққа чақирди.

    Иустин Пранайтис.

    Иустин Пранайтис.
    Фото: Wikipedia

    Қисқа айтганда, иш якунига кўра Бейлис оқланди, аммо ортиқ Киевда яшай олмай қолди: халқ орасида аксилсемит кайфиятлари кучайиб кетган, уни ишга олишмас, кўчада тинч юришга қўйишмас эди; таҳдидли хатлар келар эди. Бейлис турк фуқаролигини қабул қилди. Лекин у бугунги Туркияга кўчиб ўтмади табиийки. Гап шундаки, у пайти Туркия, аниқроғи, Усмонли Россия каби каттакон империя эди ва турли географик ҳудудларни, турли халқларни ўзида бирлаштирган дунё-иқтисодиёт яратган эди. Жумладан, бугунги Исроил (у вақтда Фаластин) ерлари ҳам Усмонли салтанатига қарашли эди. Ўша пайтлари яҳудийлар орасида Фаластинга кўчиб ўтиш, Усмонли фуқаролигини олиш одатга айланган эди. Россияда Фаластинга кўчиб ўтиш учун турк фуқаролигини олган яҳудийларни «турецкоподданний» – «турк табааси» деб аташар эди. Машҳур «12 стул» романини ўқиган бўлсангиз, муаллифлар унинг бош қаҳрамони Остап Бендерни шундай атайди.

    Бейлис ишига боғлиқ охирги қизиқ факт. Машҳур рус адиби, «Лолита» романи муаллифи Кичик Владимир Набоков 1937–1940 йилларда Францияда яшаган. Ўша йил майида Набоковлар оиласи немис қўшинлари Парижга яқинлашиши туфайли Америкага қочиб кетади. Уларни америкалик яҳудийлар франциялик яҳудийларни қутқариш учун ижарага олган Чамплаин лайнери олиб кетади. Миллати яҳудий бўлмаган оила бу кемага қабул қилиниб, шинам каютада жойлаштирилишига сабаб келажакда машҳур бўладиган адибнинг отаси, ўша йилларда «Речь» газетаси мухбири бўлган Катта Владимир Набоков Бейлис иши чоғида яҳудийларни ҳимоя қилиб чиққани эди. Акс ҳолда балки Набоковлар АҚШга қоча олмас ва «Лолита» романи дунё юзини кўрмас эди.

    Фото: Google Photos

    Суратда – Тошкентдаги ўша черков.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    10.11.2020, 21:12   Изоҳ (0)   74370
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тожикистонда юз берган зилзила Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида сезилди

    10.11.2020, 20:46

    Ўзбекистонинг айрим ҳудудларида 11 ноябрь куни ёмғир ёғиши кутилмоқда

    10.11.2020, 20:34

    Халқаро савдо маркази Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши учун ёрдам беради

    10.11.2020, 18:35

    Трансформатор ўрнатиб бериш эвазига 3800 доллар сўраган «Андижон ҳудудий электр тармоқлари» ходими қўлга олинди

    10.11.2020, 18:22

    Ўзбекистонда 9 ой давомида қанча автомобиль бензини ишлаб чиқарилгани маълум қилинди

    10.11.2020, 17:57

    «Ўзбекистон Тоғли Қорабоғда ўт очиш тўлиқ тўхтатилганини олқишлайди» — Шавкат Мирзиёев

    10.11.2020, 17:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Манчестер Сити” “Ал-Ҳилол”га мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди (видео)

    Спорт | 1 июл, 09:04

    Исроил Ғазодаги кафега авиазарба берди. Қурбонлар бор (видео)

    Дунё | 1 июл, 08:58

    Қозоғистонда жамоат жойларида юзни ёпиш тақиқланди

    Қозоғистон | 1 июл, 08:33

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.