Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Жозеф Байден ва Камала Харрисни АҚШ президентлиги сайловидаги ғалаба билан табриклади. Бу ҳақда бош котибнинг расмий вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди, деб ёзмоқда «ТАСС».

Фото: Paris Match

Фото: Paris Match

«У сайланган президент ва сайланган вице-президентни табриклайди ҳамда АҚШ ва БМТ ўртасидаги шериклик бугун дунё дуч келаётган халқаро муаммолар билан курашдаги халқаро ҳамкорлик учун кўп қиррали тош бўлиб қолишини тасдиқлайди», — дея маълум қилган расмий вакил.

ОАВ вакиллари бош котиб ғолибларнинг исмларини айтмаганига эътибор қаратди. «Албатта, агар шубҳа бўлса, у Жозеф Байден ва Камола Харрис ҳақида гапирган», — дея таъкидлаган бош котибнинг вакили.

Дюжаррикнинг хабар беришича, Гутерриш ва Байден ўртасида ҳозирча «тўғридан-тўғри алоқа бўлмаган». «Бу алоқа яқин вақт ичида тайёрланаётгани ҳақида менда маълумот йўқ», — дея қўшимча қилган вакил.

Унинг сўзларига кўра Гутерриш Америка халқини ўтган президентлик сайловида демократиянинг ёрқин намоён бўлгани билан ҳам табриклаган.

Табрикларга БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессияси раиси, Туркия вакили Вулқон Бозкир ҳам қўшилган. «Бош ассамблея раиси Twitter’да АҚШнинг сайланган президенти Жо Байденга, шунингдек, Камала Харрисга ўзининг қайноқ табрикларини эълон қилди. Байден узоқ вақт давомида БМТнинг ишини қўллаб-қувватлайди. Вице-президент лавозимига аёлнинг сайланиши — гендер тенглиги учун жуда муҳим йўналиш», — дея маълум қилган раиснинг расмий вакили Брендан Варма.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов